ЕТМАК

ЕТМАК (Acanthophyllum) — чиннигулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар бир неча турларининг умумий номи. Ўзбекистоннинг адир ва тоғ ён бағирларида A.gypsophiloides ва A.paniculatum ўсади. Бўйи 50—80 см, барглари қарама-қарши, шапалоқ, қалами ёки наштарсимон. Барг банди ва сершох пояси туксиз ёки майда тук-чалар б-н қопланган. Гуллари майда, шохларининг учида иккитадан жойлашган. Гулбарги 5 та, оч пушти, чангчиси 10 та, 2 қатор жойлашган. Меваси бир уруғли. Уруғи оч жигарранг ёки қўнғир, қаттиқ қобикли. Илдизи бурама ўқ илдиздан иборат бўлиб, 2 м дан ортиқ чуқурликка боради.

Етмак илдизининг таркибида 10—30% сапонин моддаси, шунингдек, агликоногипсоген, 3 молекула ксилоза ва бир молекула глюкурон кислота, галактоза, рамноза, фуроза ва арабиноза каби моддалар бор. Илдизидан аҳоли нишолда тайёрлашда кўпиртирувчи модда сифатида фойдаланиб келади. Етмак озиқ-овқат, қандолат ва виночилик саноа-тида, тиббиётда (балғам кўчирувчи ва организмни мустаҳкамловчи дорилар тайёрлашда) қўлланилади, тўқимачилик саноатида газламаларни окартириш, ипак ва жун газламаларни ювиш учун ҳам ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЕТМАК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ХИТОЙ
ЛСП - Убийца Свин


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты