ЕТТИ ЭРКИН САНЪАТ

«ЕТТИ ЭРКИН САНЪАТ» (лот. «septem artes liberates») — ўрта асрлар мактабларида ва ун-тларнинг «артистик» (тайёрлов) ф-тларида ўргатиладиган ўқув фанлари. 2 босқич — тривиум (грамматика, риторика, диалектика) ва квадривиум (арифметика, геом., астрономия, мусиқа)дан иборат бўлган. «Етти эркин санъат» антик даврдаёқ шаклланган. Ўрта асрлар даврида диннинг ҳукмронлиги ортиши ва маданиятнинг инқирози сабабли қад. давр олимлари томонидан илмнинг бу соҳаларига қўшилган бой мазмун диний мақсадда фойдаланиладиган оддий маълумотларнинг чекланган микдоридан иборат қилиб қўйилди. Уйғониш даврида и. ч. эҳтиёжлари ортиши туфайли таълимнинг мазмуни ўзгарди. «Етти эркин санъат с»нинг дунёвий шакли тикланди. «Етти эркин санъат с» тизими ўрнини аста-секин мумтоз гимназиялар тизими эгаллади.


Кирилл алифбосида мақола: ЕТТИ ЭРКИН САНЪАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



УЙҒОНИШ ДАВРИ
ФРАНЦИЯ
МУСИҚА
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты