ХЎЖАКЕНТ РАСМЛАРИ

ХЎЖАКЕНТ РАСМЛАРИ — Чатқол тоғ тизмасининг ғарбий ён бағридаги қоятошларга ишланган расмлар. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудуда. 1949—50 й. ларда археолог X. Алписбоев топган, А. Кабиров (70-й. лар), М. Хўжаназаров (80-й. лар) томонидан ўрганилган. Бу ноёб қоятош ёдгорлига ўзининг мазмуни, мавзуси, услуб хусусиятлари ва тузилиши жихатидан рангбарангдир. Уларнинг ишланиш техникаси, услуби, сақланиши ҳамда жойланиши, шунингдек раем сиртининг куйиш даражаси, баъзи расмларнинг устига бошқа расмларнинг ишланганлигига кўра, улар бир вақтда эмас, балки бир неча тарихий давр мобайнида вужудга келганлиги аниқланди. Демак, Хўжакент расмларининг энг қад. мил. ав. 4—3минг йилликка мансуб, мил. ав. 1-минг йилликнинг 2-ярми ва милод бошларига тааллукли расмлар ҳам мавжуд. Хўжакент расмларида одам, ит, хўкиз, архар, тоғ эчкиси, кийик, от, ўқёй, ҳандасий шакл ва б. тасвирланган бўлиб, улар қаттиқ буюм (тош, темир) билан соя, оддий чизиқлар, шакл кўриниши услубида уриб чўкичлаб ишланган; расмлар орасида бошеиз ва қўлсиз қилиб ишланган уч аёл тасвири реалистик тарзда нозик ишланган. Қад. санъатда аёллар тасвири ва ҳайкалчалари жуда кам учрайди. Неолит ва энеолит даврига оид археологик ёдгорликларнинг кўпчилигидан аёллар ҳайкалчалари топилган, лекин шу даврга оид қоятош расмларида аёл тасвирланган ёдгорлик деярли учрамайди. Шу сабабли Хўжакентдан топилган уч аёл тасвири Марказий Осиёда неолит ва энеолит даври учун ягона ва жуда нодир ҳамда қимматлидир. Расмларнинг аксарияти яхши сақланган, айрим расмларгина табиат ҳодисалари оқибатида емирилган, синиб тушган ва ёрилган. Хўжакент расмлари археологик ёдгорлик, қад. халқ ҳаётининг баъзи томонларини ҳамда шу жойларнинг ҳайвонот олами тарихини ўрганишда тарихий манба ва ибтидоий одамларнинг тасвирий санъати сифатида муҳим аҳамиятга эга.


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖАКЕНТ РАСМЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ЕР
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты