ХЎЖАЛИК ЙИЛИ — ҳисоботлар ва режалар учун асос қилиб олинадиган муайян давр, вақт бўлаги (давомийлигига кура календарь йилга тенг). Жаҳон мамлакатларида Хўжалик йилининг бошланиши ва охири турлича бўлиб, календарь йил боши ва охирига тўғри келмайди. Мас, Япония ва Буюк Британияда Хўжалик йили календарь йилнинг 1 апр. дан бошланиб келгуси йилнинг 31 мартида, АҚШда 1 окт. дан бошланиб келгуси йилнинг 30 сент. гача давом этади. Собиқ СССРда 1930 й. сент. га қадар Хўжалик йили 1 окт. дан бошланиб келгуси йилнинг 30 сент. да тамом бўлган. Ўзбекистонда Хўжалик йили 1 янв. дан бошланиб 31 дек. да тугайди.