ЁВШАН

ЁВШАН, оқ жўсан (Artemisia diffusa Н. Krasch) — қоқидошлар (мураккабгулдошлар) оиласига мансуб сершох ўт ёки чала бута. Бўйи 25—45 см, қалин туклар б-н қопланган. Барги ипсимон бўлакларга бўлинган. Тўпгули рўваксимон саватча. Гуллари майда, сариқ, икки жинсли. Чўлларда, баъзан адирларда ўсади. Фев. нинг 2ярмидан барг чиқаради, июль ва авг. да ўсишдан тўхтаб, барглари тўкилади. Сент. да яна кўкариб гуллайди, нояб. да уруғи пишади ва совуқ ургунча яшил барглари сақланиб туради. Ўтлоқларда асосий озиқбоп ўсимлик ҳисобланади. Бир йиллик новдалари таркибида оқсил, ёғ, клетчатка, 43,1% азотсиз экстракт моддалар, умуман, ер усти қисмида 0,81—1,25% эфир мойи бор. Ё. ни моллар қишда ва баҳорда хуш кўриб ейди.


Кирилл алифбосида мақола: ЁВШАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты