ЁЗУВ МАШИНКАСИ

ЁЗУВ МАШИНКАСИ, ҳарф босиш машинаси — ҳарф, рақам ва б. белгиларнинг стандарт тасвирларини қоғозга навбатманавбат тушириб, матн, жадвал ва б. ни босиш учун мўлжалланган қурилма. Клавиатурали босиш механизми Ёзув машинкасининг асосий элемента ҳисобланади. Клавиатура учларига босиладиган белгилар (ҳарф, рақам ва б.)нинг бўртма тасвири туширилган ричагга ёки учларида босиш белгилари жойлаштирилган сегментли (дискли) шрифт элтгичларга бирлаштирилган. Бундан ташқари, Ёзув машинкасига валикли каретка, кареткани ҳаракатлантириш механизми, лента тортиш механизми, кареткани босиш механизмига нисбатан автоматик ўрнатадиган табулятор киради. Босиш механизмини ҳаракатлантириш усулига кўра, Ёзув машинкаси механик ва электр хилларга; вазифасига кўра, қўлда олиб юриладиган (портатив), идорада ишлатиладиган ва махсус хилларга бўлинади. Компьютерлар пайдо бўлгандан сўнг Ёзув машинкасига эҳтиёж бир оз сусайди. Ёзув машинкасини яратишга уриниш 16а. да бошланган, биринчи патентни инглиз ихтирочиси Г. Милл 1714 й. да олган, 19а. охирларига келиб оммавий тарзда ишлаб чиқарила бошланган (АҚШ).


Кирилл алифбосида мақола: ЁЗУВ МАШИНКАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЁЗУВ
ЕР
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты