ЮКСАК ҚИСҚИЧБАҚАСИМОНЛАР

ЮКСАК ҚИСҚИЧБАҚАСИМОНЛАР — қисқичбақасимонлар кенжа синфи. Асосий белгилари — боши 5, кўкраги 8, қорин бўлими 6 бўғимдан иборат; фақат юпқа совутли қисқичбақалар қорин бўлими 7 бўғимли; қорин оёқлари ривожланган. Боши — синцефалон ёки протоцефалон. Протоцефалонда жағ бўғимлари кўкрак билан қўшилиб, жағкўкракни ҳосил қилади. Жағкўкрак (гнатоторакс) кўпинча бошкўкрак ҳам дейилади. Бошида бир жуфт фасеткали кўз ва 5 жуфт бошоёқ (бир жуфтдан юқори ва пастки жағ, 3 жуфт оёқжағ) бўлади. Қорин бўғимлари баъзан ўзаро ёки тельсон билан қўшилиб, плеотельсон ҳосил қилади. Нафас олиш ва қон айланиш системаси яхши ривожланган. Ошқозон чайновчи ва фильтрловчи бўлимлардан иборат. Кўпинча жигар деб аталадиган мураккаб ҳазм қилиш бези бор. Чуч»ук сув ва қуруқликда яшайдиган Юксак қисқичбақасимонлар ўзгаришсиз, денгиз Ю. қ. метаморфоз орқали ривожланади. «Юксак қисқичбақасимонлар» номи кўп тўғри келмайди; чунки уларда юксак белгилар билан бирга тубан тузилиш хусусиятлар (мас, 2 шохли қориноёкдар) ҳам бор. 13 туркумга мансуб 19,5 мингга яқин тури мавжуд. Кенг тарқалган; кўллар ва денгизларда бентосда ёки пелагик ҳаёт кечиради. Бир қанча турлари чучук сувларда ва қуруқликда яшайди; айрим турлари (саккулина) паразит. Урта Осиё сув ҳавзаларида ёнлаб сузарлар, ўноёқлилар, тенгоёқлилар туркумлари, қуруқликда тенгоёқлилар (заҳкашлар) туркуми вакиллари учрайди. Бир қанча Юксак қисқичбақасимонлар овланади ва кўпайтирилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЮКСАК ҚИСҚИЧБАҚАСИМОНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҚИСҚИЧБАҚАСИМОНЛАР
ОКЕАН
ОДАМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты