ЁМОНҚУМ ЧЎЛИ

ЁМОНҚУМ ЧЎЛИ — Марказий Қизилқумдаги чўл. Томдитов билан Бўкантов тоғлари оралиғида жойлашган. Ғарбда Мингбулоқ, шарқда Мўлали ботиқлари билан чегарадош. Энг баланд жойи шарқида 303 м, ғарбида 169 м. Кўзанакли (чуқ. 5—8 м), дўнг (бал. 4—6 м) ва марзали қум (бал. 6—9 м) шакллари учрайди, қудуқлар атрофида барханли қумлар вужудга келган. Мингбулоқ ботиғи яқинида рельеф сатҳи пасайиб, қумли қоплам қалинлиги камайиб боради, баъзан туб жинслар юзаси очилиб қолган, айрим жойларда кичик ботиклар учрайди. Ёмонқум чўлида Тубелек (бал. 258 м), Тулятош (268 м), Қоратепа (141 м), Дарвоза (248 м) каби тепалар мавжуд бўлиб, улар бур, палеоген, баъзан неогеннинг чўкинди жинсларидан тузилган, жан. ён бағирлари тик ва қуруқ ўзанлар билан парчаланган. Қумликда чўл ўсимликларидан черкез, оқсаксовул, жузғун, қуёнсуяк, селин, исириқ, эфемерлар (қўнғирбош, ранг, коврак ва б.), шўрхокларда бир йиллик шўралар (балиқкўз, қорашўра ва қизилшўра), юлғун, корабарок, кермак ва б. тарқалган. Яйлов сифатида фойдаланилади. Ёмонқум чўлини Зарафшон—Учқудуқт. й. ва автомобиль йўллари кесиб ўтган.


Кирилл алифбосида мақола: ЁМОНҚУМ ЧЎЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ТОШКЕНТ
ТЯНЎПАН
ХИТОЙ
ҚИЗИЛҚУМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты