ЮЛИЙ ДАВРИ

ЮЛИЙ ДАВРИ — астрономия ва хронология ҳисобларида бирлик сифатида ишлатиладиган вақт оралиғи. Давомийлиги 7980 йилга тенг. Юлий даври 3 та циклнинг энг кичик умумий карраси: ҳафта қунларини ойнинг бир хил кунларига тўғри келтирувчи 28 йиллик қуёш даври, Ой фазаларини бир хил қунларга келтирувчи 19 йиллик Метон даври ва қадимий Римда фавқулодда солиқ йиғиш (15 йиллик) даврларининг кўпайтмасидан иборат (281915=7980). Биринчи кун сифатида мил. ав. 4713 йилнинг 1 январидан бошланган. 16-аср охирида француз олими Ю. Скалигер Юлий даври кунлари бўйича ҳисоб олиб боришни таклиф қидди ва уни отаси шарафига Юлий даври деб атади. Бу давр бўйича астрономиядаги вақтни ҳисоблаш тизимида ҳар бир кун мил. ав. 4713 йилнинг 1 январидан бошлаб ўзининг тартиб рақамига эга. Бирор икки астрономик ёки тарихий ҳодиса орасидаги вақтни ҳисоблаш учун махсус жадваллар ёрдамида бу ҳодисаларнинг бошланиши ва охирига мос келган кун рақамларининг айирмаси олинади. Мас, милодий эра 1й. нинг 1 январи 1721425 кун, 1963 йилнинг 1январи 2438031 бўлади. Бу икки кун орасидаги ўтган вақт 716606 кунни ташкил қилади. Астрономияда ўзгарувчан юлдузларнинг максимум ва минимумлари орасида ўтган вақтни топишда Юлий давридан фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЮЛИЙ ДАВРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАЛЕНДАРЬ
ЕР
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты