ЮНЕСКО

ЮНЕСКО — Бирлашган Миллатлар ташкилотининг маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти — халқаро ҳукуматлараро ташкилот; БМТнинг ихтисослашган муассасаси. Давлатлар ўртасида маориф, фан, маданият ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўли билан тинчликка ва халқаро хавфсизликка кўмаклашиш мақсадида 1946 йил тузилган. 188 мамлакат (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси 1993 йил 26 октябрдан) аъзо (2004). Ташкилот уставига кўра, «… ирқи, жинси тили ва динидан қатъи назар, барча халқлар учун адолатга, қонунийликка, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига умумий ҳурматни таъминлаш мақсадида таълим, фан ва маданиятни ривожлантириш орқали халқлар ҳамкорлигига» кўмаклашиш ташкилотнинг устувор вазифасидир. 400 га яқин халқаро ноҳукумат ташкилотлар ва жамғармалар, халқаро ва ҳудудий бирлашмалар ЮНЕСКО билан ҳамкорлик қилади. ЮНЕСКО бюджети аъзо мамлакатлар бадалларидан ташкил топади.

Ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари ялпи саводсизликка қарши кураш, маориф тизими ва кадрлар тайёрлашни ривожлантириш, миллий маданиятларни ўрганиш ва тарқатиш, атроф муҳитни ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш, океанография, геол., гидрология, социология, коммуникация ва бошқалар соҳаларда глобал илмий муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қилишдан иборат. Ахборот ва информатика — коммуникация масалалари унинг фаолиятида катта ўрин эгаллайди. Ташкилотга аъзо мамлакатларда ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссиялар тузилган. ЮНЕСКО ана шу комиссияларга таяниб иш олиб боради. Узбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси 1994 йил 29 дек. да ташкил этилган бўлиб, унинг таркиби Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган. Бош конференция ЮНЕСКОнинг олий органи ҳисобланади. 2 йилда 1 марта унинг сессиялари ўтказилади. Сессиялар оралиғида Ижроия кенгаши (унга 58 давлат, жумладан, Ўзбекистон 1997 йил октябр да аъзо этиб сайланган) иш олиб боради. Ижроия кенгаши ҳар йили 2 марта йиғилади. Унинг 155сессиясининг якуний йиғилиши Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган (1998 йил 6 нояб.). Ташкилот қароргоҳи Парижда, Бош директор (Кончиро, Маццура, 1999 йилдан) бошчилик қилувчи Котибият ҳам шу ерда жойлашган. Ташкилот 50 дан ортиқ ахборотнома ва 20 дан ортиқ даврий нашрлар чиқаради. Улардан энг кенг тарқалгани «ЮНЕСКО курьери» жур. (30 тилда нашр қилинади), «Келажак» (таълим соҳасидаги ҳафталик), «Музей», «Ижтимоий фанлар халқаро ойномаси», «Табиат ва ресурслар», «Муаллифлик ҳуқуқи бўйича ахборотнома», «Таълим бюроси халқаро ахборотномаси», «Импакт: фан ва жамият» кабилардир. ЮНЕСКО ҳар 2 йилда бир марта жаҳонда таълим, фан, маданият ва коммуникация ҳолати ҳақида маърузалар чоп этади. ЮНЕСКО «Инсониятнинг илмий ва маданий ривожланиши тарихи» (6 жилд), «Ислом маданиятининг турли жиҳатлари» (6 жилд), «Лотин Америкаси давлатлари тарихи» (7 жилд), «Кариб ҳавзаси давлатлари тарихи» (6 жилд), «Африка умумий тарихи» (8 жилд) каби фундаментал китобларни чоп этмоқда. Шунингдек, 6 жилдли «Марказий Осиё цивилизацияси тарихи» халқаро ҳамкорлик доирасида яратилмоқда, унда 1навбатда мазкур минтақа давлатлари, жумладан, Ўзбекистон олимлари иштирок этмоқда. Китобнинг дастлабки 4 жилди 1992, 1994, 1996 ва 1998 йилларда босилиб чиқди. «Ипак йўли — мулоқот йўли» жаҳон дастури ЮНЕСКОнинг Марказий Осиё цивилизациялари тарихини ўрганишга бағишланган бўлиб, у БМТнинг маданий тараққиёт бўйича бутун дунё ўн йиллиги (1989—99 йиллар) тадбири доирасида ўтказилди. ЮНЕСКОнинг саъйҳаракати билан бутун инсоният мулкини ташкил этувчи буюк маданий ва табиий ёдгорликлар Жаҳон мероси рўйхатига олинди. ЮНЕСКО Ўзбекистоннинг Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишига бевосита ёрдам кўрсатиш мақсадида бир қатор олий ўқув юртларида ЮНЕСКО кафедралари, шунингдек, ЮНЕСКО мактаблари ташкил этган. ЮНЕСКО доирасида Абу Райҳон Беруний (1973), Абу Али ибн Сино (1980) таваллудининг минг йиллик, Мирзо Улуғбекнинг 600 йиллик (1994), Амир Темурнинг 660 йиллик (1996) тантаналари нишонланди. ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида Амир Темур ҳафталиги ўтказилиб, «Темурийлар даврида фан, маданият ва маорифнинг гуллабяшнаши» мавзуида илмий конференция ва кўргазма ташкил этилди. Бу тадбирда Ўзбекистон Президенти И. Каримов, Франция Президенти Ж. Ширак иштирок этди (1996 йил 20— 26 апр.). Тошкент шаҳрининг 2000 йиллиги (1980), Хива (1997), Бухоро (1997), Термиз (2002) шаҳриларининг 2500 йиллиги, Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллиги (2002), Аҳмад алФарғонийнинг 1200 йиллиги, Имом Бухорийннинг 1225 й. лиги (1998), «Алпомиш» халқ достони яратилганлигининг 1000 йиллиги (1999), Авесто китоби яратилганлигининг 2700 йиллиги (2001) нишонланди. ЮНЕСКО раҳнамолигида Самарқанд шаҳрида «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали, Бойсун туманида фольклор фестивали ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Президенти И. Каримов инсоний идеалларни эъзозлагани, маданий қадриятларни тиклаш ва сақлашдаги, илмий меросни ўрганишдаги хизматлари учун ЮНЕСКОнинг Абу Али ибн Сино номидаги олтин медали билан мукофотланган (1998).

Ад.: Саидов А. Х., Халқаро ҳуқуқ, Т., 2001; Хакимов Р., Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Т., 2001; Мўминов Абдулхай, Ўзбекистон ва ЮНЕСКОнинг халқаро-ҳуқуқий муносабатлари, Т., 2003.


Кирилл алифбосида мақола: ЮНЕСКО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты