ЁПИҚ ТЕЛЕВИЗИОН ТИЗИМ

ЁПИҚ ТЕЛЕВИЗИОН ТИЗИМ — узатувчи камералари қабул қилувчи қурилмалар билан маҳаллий алоқа кабель линиялари ёрдамида туташган телевизион тизим. Тасвир ва товуш сигналларини узатувчи телевизион эшиттириш тизимларидан Ёпиқ телевизион тизимнинг фарқи шуки, унда фақат тасвир сигналлари узатилади. Унинг узатиш камерасида оғдириш тизими бўлган узатувчи камера (суперортикон ёки видикон) ва видеосигналларни олдиндан кучайтиргич қурилма жойлаштирилган. Камера масофадан туриб ёки автоматик тарзда бошқарилади. Улардан энг оддийси бир каналли Ёпиқ телевизион тизим ҳисобланади. У узатувчи камера ва қабул қилувчи қурилмалардан иборат. Узатувчи ва қабул қилувчи трубкаларнинг оғдирувчи тизимларига қабул қилувчи қурилмада жойлашган умумий генератордан ток келади. Ёпиқ телевизион тизимдан саноатда, транспортда, тиббиёт ва б. да турли амалий масалаларни ечишда фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁПИҚ ТЕЛЕВИЗИОН ТИЗИМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТЕЛЕВИДЕНИЕ
ЕР
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты