ЮНУСОБОД ОКТЕПАСИ

ЮНУСОБОД ОКТЕПАСИ — ўрта асрлар археология ёдгорлиги (5—13-асрлар). Тошкентнинг шим. шарқий қисмида, Оқтепа канали бўйида жойлашган. 1886 йил В. П. Наливкин қайд қилган. 1940 — 41 йилларда А. И. Тереножкин қазишлар олиб борган. 1975 йил ва 1977—85 йил Тошкент археология экспедицияси (М. С. Мершчиев, М. И. Филанович) томонидан ўрганилган. Юнусобод Октепаси — жан. томони баланд ва тик тепалик кўринишдаги кўшкли қўрғонқаср ва истеҳкомсиз қишлоқ харобаси. Майдони қарийб 100 га, энг баланд қисми 21 м. Кўшкли қўрғон (86—180 м) шим. дан жан. га томон чўзилган ва қишлоқцан чуқур жарлик (хандақ) билан ажратилган. Қазишмалардан маълум бўлишича, 5-асрда қаср дўнглик устига уриб чиқилган пахса тагкурси (платформа)да қадимий кўтарган. У узун ва кенг зинапояга ўхшатиб қурилган икки қаватли бинодан иборат бўлиб, унинг биринчи қаватини майд. 80×80 м ва юқори қаватининг майд. 50×50 м га тенг. Қасрнинг ҳар иккала қаватининг ичкари томонига узун йўлак — галерея бино қилинган ва ташқариси баланд девор билан ўралган. Ташқи девор ва томи равоқсимон қилиб ёпилган йўлаклар галереяси халқ тилида «девғишт» деб юритилган пахса блоклари (70x70x70 см) ҳамда 48х24хЮ см ҳажмдаги узун хом ғиштлардан ишланган. Йўлаклар ҳалқасининг кенглиги 2 м, бал. 2,3 м. Устки қатор йўлаклар бурчакларида гумбазли думалоқ хоналар бўлиб, улар ташқаридан доира шаклидаги минора (мўла)ларни ҳосил қилган. Квадратнинг ички қисми узун энсиз, томи гумбазли хоналардан иборат бўлиб, улар қатор йўлакларга туташган. 7-аср бошларида тор хоналар тупроқ билан тўлғазилиб, мустаҳкам тагкурсига айлантирилган ва устига бинолар қурилган. Қасрнинг тўрт бурчагидаги миноралар мустаҳкамланиб, унингжан. ғарбий қисмида майд. 22×22 м ли кўшк бино қилинган.

Сақланиб қолган иморат қоддикларига қараганда (7-аср охири ва 8-аср боши), кўшк ҳам 2 қаватли бўлиб, унинг пастки қаватида равоқли хоналар, юқорида эса мулкдорнинг уйжой ва меҳмонхоналари жойлашган. Кўшкдан шим. роқда 10 тача хоналар очилиб, улар ибодатхона мажмуасидан иборат бўлган. Кўшкнинг шарқий қисмида 9 та узун болохонали уйлар кавлаб очилиб, айримларининг ичида девор бўйлаб энсиз супа, орқа деворида ёруғлик дарчалари, тўсин туйнуклари сакланган. Хоналар, асосан, омборхона, болохоналар эса хизматкор ва қароллар учун бошпана вазифасини ўтаган.

Оқтепанинг қасрга ёндошган қўрғон қисмида ҳам қазиш ишлари олиб борилиб, қўрғоннинг ташқи девори, ҳовли ва девор бўйлаб чокарлар учун қурилган гурар жойлар, кўшкка томон йўналган кўтарма йўлнинг бир қисми ва дарвозахона олди иншоотларининг вайроналари кавлаб очилган.

Қазиш жараёнида сопол буюм бўлакларидан ташқари тош, суяк ва металлардан ясалган қуроляроғ, зебизийнат, жумладан, темир пичоқ, ханжар, болта, ўроқ, уч парракли ўқ пайконлари, тош ёрғучоклар, тоғ хрустали кўзли кумуш узук ва ҳ. к. топилган. Топилмалар орасида нуроний мўйсафид тасвирли терракота, айниқса, диққатга сазовор. Шунингдек, 5-асрдаги маҳаллий ҳукмдорларнинг кумуш тангалари, умавийларттт 12 та дирҳами ҳамда суғд ёзувли мис танга қайд этилган. Тангалар, кучли ёнғин излари ва бошқаларга қараганда қўрғон 8-асрнинг 1-чорагида вайрон бўлган. Қўрғон харобаси ўрнида 8-асрнинг 2-ярмида ҳаёт қайта жонланган. 9—12-асрларда у Бинкагп вилоятининг истеҳкомли қишлоқларидан бирига айланган. 13-аср бошида инқирозга учраган.

Ад.: Буряков Ю. Ф., Касммов М. Р., Ростовцев О. М., Археологические памятники Ташкентской области, Т., 1973; Мукминова Р. Г., Филанович М. И., Ташкент на перекрестке истории, Т., 2001; Муҳаммаджонов А., ҚадимгиТошкент, Т., 2002.


Кирилл алифбосида мақола: ЮНУСОБОД ОКТЕПАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты