ЁРИТИШ ЖИҲОЗЛАРИ

ЁРИТИШ ЖИҲОЗЛАРИ — бино, куча, хиёбонлар ва б. ни ёритиш учун фойдаланиладиган қурилмалар (ёритиш асбоблари ва ёритиш қурилмалари, ёритиш арматуралари). Ёритиш асбоблари — ёритиш, нурлатиш, ёруғлик сигнализацияси ёки проекциялаш учун мўлжалланган асбоблар; ёритувчи, нурлатувчи, сигнал берувчи ва проекцияловчи хиллари бор. Улар оптик нурлатиш манбаи (қ. Ёруғлик манбалари), ёруғлик нури оқимини фазода берилган йўналиш бўйича қайта тақсимлаш қурилмалари, конструкцион деталлардан иборат. Конструкцион деталлар ёритиш асбобларининг барча қисмларини бирлаштиради ва нурланиш манбаини ҳамда ёруғликни қайта тақсимлайдиган қурилмаларни шикастланишдан ва атроф муҳит таъсирларидан ҳимоя қилади. Ёруғлик оқимини тўплаш даражасига қараб, ёруғлик оқимини оптик ўқ бўйлаб тўла тўплайдиган (прожекторлар), ёруғлик оқимини оптик ўқнинг баъзи участкасида кичик ҳажмда тўла тўплайдиган (проекторлар), ёруғлик оқимини катта фазовий бурчакда қайта тақсимлайдиган (ёритиш жиҳозлари) хилларга булинади. Ёруғлик оқимини қайта тақсимлашда турли шаклдаги қайтаргичлардан фойдаланилади. Ёруғлик асбоблари йиғиндисидан иборат ёритқич ёритиш қурилмалари дейилади. Булар ёрдамида майдон, хона ёки айрим объектдар ёритилади. Ёритиш арматуралари — ёруғлик оқимини фазода маълум томонга йўналтирадиган, тақсимлайдиган ва кўзни қамашишдан сақлайдиган қурилмалар. Ўрнатилишига қараб, осма, шипга, деворга, полга ўрнатиладиган, столга қўйиладиган; вазифасига қараб, оддий ва безак хилларга бўлинади. Одди й ёритиш арматураларига саноат биноларини ёритиш учун ишлатиладиган қайтаргичи эмалли, здларнинг баланд цехлари ва хоналари, шунингдек, катта кўчаларни ёритадиган қайтаргич ойнали, нам ўтказмайдиган ва портлашдан сақлайдиган, столга қўйиладиган ва б. Ё. ж. киради. Безак ёритиш арматураларига абажур, лампалар, музей, театр ва б. жойларга ўрнатиладиган люстра — кандиллар, столга ўрнатиладиган лампалар, ётоқхоналар, йўлакчалар ва поезд вагонларида ишлатиладиган лампа Кўча ёритқичи (Тошкент ш.). Лампаларни маҳкамлашда, ёруғликнинг спектр таркибини ўзгартиришда, лампочкаларни чангдан, намликдан шикастланишдан сақлашда ёки ўтга ўч муҳитлардан ажратишда турли мосламалар қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁРИТИШ ЖИҲОЗЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ЭЛЕКТРОНИКА
ЛАЗЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты