ЮНУСОВ Ғози Олим

ЮНУСОВ Ғози Олим (Ғози Юнус, 1893 — Тошкент шаҳри — 1938.4.10) — тилшунос, фольклоршунос олим. Туркия унтида, Анқарадаги «алАзҳар» мадрасасида ўқиган (1912—14). 1918 йил июлда Туркистон ёшларини миллий ва илмий руҳда тарбиялаш мақсадида «Турк ўчоғи» ташкилотини тузган. 1920—22 йилларда Маориф комиссарлиги қошидаги илмий кенгаш тил ва терминология шўъбасида ишлаган. Шу комиссарлик қошидаги Тил ва терминология қўмитасида илмий котиб, Самарқанд педакадемиясида ўзбек тили кафедраси проф. (1925—30), Тил ва адабиёт ин-тида илмий ходим (1934—37). Самарқанд, Тошкент, Сирдарё (Мирзачўл) вилоятларида бўлиб, халқ қўшиқлари, жумбоқлари, мақолларини, «Алпомиш» достонининг 2 қисмини (50 саҳифа), «Ҳийлакор кал», «Топқир кал», «Шум кал», «Тулки ва бедана», «Тулки ва тожик», «Кимлар ўғри», «Ўринсиз тилак», «Алданган қози», «Енгилган подшоҳ» каби ҳикоятларни тўплаган.

«Ўзбек уруғларидан қатағонлар ва уларнинг тили» (1930), «Юридик терминлар луғати» (1926), «Ўзбек тили грамматикаси» (1936) илмий асарлар муаллифи. Ўзбек халқ эпоси — «Алпомиш» достонининг илк тадқиқотчиларидан бири. 20—30-й. лар матбуотда Ғози Юнус тахаллуси билан матбуот, тилшунослик, адабиёт, фольклоршуносликка оид долзарб мақолалар ёзган. 1937 йил 3 июлда ҳибсга олиниб, 1938 йил 4 октябрда отилган. 1989 йилда оқланган.

Сирожиддин Аҳмедов.


Кирилл алифбосида мақола: ЮНУСОВ Ғози Олим ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТУРКИЯ
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ЖАДИДЧИЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты