ЮНУСХОН МАҚБАРАСИ

ЮНУСХОН МАҚБАРАСИ — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (15-аср); Ислом университети ҳудудида жойлашган. Тошкент ҳокими Юнусхон вафоти (1487) дан сўнг Шайхонтоҳур қабристонида Юнусхоннинг ўғли Аҳмадхон (Олачахон) томонидан қурдирилган деб тахмин этилади, қурилиш кейинги даврларда ҳам давом эттирилган. Мақбара тўртбурчак тарҳли (21,2×22 м), пештоқгумбазли, катта хона (7×7 м), икки ёнида қўш қаватли ҳужралардан иборат. Бинонинг ташқи гумбази, пештоқ равоғи (19-аср да) бузилиб кетган, безаклари сакланмаган, бино бир неча марта таъмирланган. Хонақоҳнинг ички қисмига ганчкори нақшлар, муқарнаслар ишланган. 1970й. ларнинг охирида Юнусхон мақбарасининг вайрон бўлган қисмлари тикланди; 1999—2005 йилларда таъмирланди.


Кирилл алифбосида мақола: ЮНУСХОН МАҚБАРАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты