ЮНУСХЎЖА

ЮНУСХЎЖА (? 1801) — мустақил Тошкент давлати ҳокими (1784 — 1801), Ю. Тошкентдаги 4 даҳанинг бири — Шайхонтоҳур ҳокими Улуғхўжанинг ўғли бўлган. Улуғхўжа ўзаро курашлар авжга чиқиб, хавф-хатар туғилган паитда тўртинчи ўғли — Ю. ни бир ишончли киши билан Тошкентдан чиқариб юборган. У қозоқлар орасида яшаган. Отасининг ўлимидан сўнг шаҳарга яширин кирган. Юнусхўжа аввал отасига тегишли Шайхонтоҳурни эгаллашга ва нуфузли кишиларни ўз тарафига тортишга эришган. Шундан кейин Юнусхўжа ўзаро курашлардан толиққан рақибларини, жумладан, Туробхўжани енгишга ва 4 даҳани бирлаштиришга муваффақ бўлган.

Юнусхўжа шаҳар мудофаасини мустаҳкамлаш ва қўшин жанговарлигини оширишга қаратилган чораларни амалга оширган. У шаҳар деворларини ҳашар йўли билан тузаттирган, мустаҳкамлаган. 1800 йилги маълумотларга кўра, девор қуйи қисмининг қалинлиги 1,8 м, устки қисми 0,9 м атрофида бўлиб, айланма уз. 18 чақиримдан ортиқ, девор бал. 7,9 м бўлган. Юнусхўжа 6 минг кишидан иборат қўшин тузиб, аскарларни пилта милтиқ, қилич, найза, қалқон билан қуроллантирган. Тошкент тарихида биринчи бўлиб тўпдан фойдаланишни жорий этган.

Юнусхўжа даврида белгиланган тартибга кўра, ҳар бир жондан бир ойда даромадига қараб 5 тангадан 10 тангагача, ердан олинган ҳосилнинг қирқдан бир қисми олинган. Қорақозонлар солиқлардан озод қилинган. Шаҳарда деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдосотиқ изга тушган. Юнусхўжа ички ва ташқи савдонинг ўсишига эътибор берган. Юнусхўжанинг маъмурий бошқарув, ички ва ташқи савдо, ташқи сиёсати ҳақида яна қ. Тошкент.


Кирилл алифбосида мақола: ЮНУСХЎЖА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты