ЁРМА

ЁРМА — озиқовқат маҳсулоти; кўпинча шоли, буғдой, сули, арпа, гречиха, маккажўхори, нўхат сингари донларни махсус машинада оклаб (бутун) ёки майдалаб тайёрланади. Тарикдан окланган сўк, шолидан гуруч (оқшоқ), буғдойдан манний ёрмаси, оқланган буғдой, арпадан окланган арпа (перловка), окланган оқ жўхори, майдаланган маккажўхори дони кўп ишлатилади. Таркибида крахмал, азотли моддалар, оқсил, ёғ, углеводлар, клечатка, минерал тузлар (калий, кальций, магний, фосфор, темир) витаминлар мавжуд. Клечаткаси камроқ бўлгани учун молларга яхши ем бўлади, паррандаларга ҳам берилади. Доннинг пусти олиб ташлангани сабабли Ёрманинг озиқовқатлиги жиҳатидан қадри юқори, яхши ҳазм бўлади, тўйимли ва калорияли. Ёрманинг айниқса болалар ва турли касаллик билан оғриган беморлар учун аҳамияти муҳим. Одамнинг озиқовқатида Ёрма углеводлар (крахмал) ва ўсимлик оқсилларининг асосий манбаи. Пазандачиликда Ёрмадан бўтқа, суюқ ошлар, гарнирлар ва б. таомлар тайёрланади. Физиологик асосланган овқатланиш меъёрларига кўра, овқат учун 1 йилда аҳоли жон бошигаўртача 14—15 кг турли Ёрма маҳсулотлари истеъмол этиш тавсия этилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁРМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОВҚАТЛАНИШ
ЕР
ТОШКЕНТ
ВИТАМИНЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты