ЁРУҚҚА ҚАРАЙ ОЛМАСЛИК

ЁРУҚҚА ҚАРАЙ ОЛМАСЛИК, фотофобия — кўзнинг табиий ёки сунъий ёруққа ўта сезувчанлиги. Бунда кўздан ёш оқади, худди бир нарса кадалаётгандек кўз қовоқлари тортишиб, оғриқпайдо бўлади. Одатда, киши нормал ёруғликка қарай олади, агар ёруглик ошиб кетса, ноҳушлик сезилади, кўриш ёмонлашади. Бу табиий ҳол бўлиб, касаллик белгиси ҳисобланмайди. Ёруққа қарай олмасликда киши нормал ёруғликка ҳам қарай олмайди. Кўзга чанг, турли зарралар ва б. ёт жисмлар тушганда, кўз турли газлардан таъсирланганда Ёруққа қарай олмаслик рўй беради. Кўзнинг мугуз пардаси шикастланганда, тўр пардага ортиқча ёруг таъсир этганда, унинг ташки пардалари (мугуз ва рангдор пардалар) яллиғланганда, баъзи инфекцион касалликлар (грипп, қизамик ва б.)дан асорат қолганда ҳам киши ёруққа қарай олмайди. Кўз касалликлари — конъюнктивит, кератит, иридоциклит ва б. да ёруғни сезувчанлик ортади. Шунинг учун Ёруққа қарай олмаслик аломати пайдо бўлганда дарҳол кўз докторига мурожаат қилиш зарур. Давоси: асосий касаллик бартараф қилинади, қора кузойнак тақиб юриш тавсия этилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁРУҚҚА ҚАРАЙ ОЛМАСЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
ЕР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты