ЁРУҒЛИК БИЛАН ДАВОЛАШ

ЁРУҒЛИК БИЛАН ДАВОЛАШ, фототерапия — қуёш нури ёки сунъий манбалар ёруғлигини профилактика ва даволаш мақсадида қўллаш; физыотерапыянит бир бўлими. Сунъий манбаларга чўғланма сими бўлган, инфрақизил ва кўзга кўринадиган нурлар билан нурлантирадиган аппаратлар (инфрақизил нурлар б-н нурлантиргич, ёруғлик иссиқлиги билан нурлантиргич — соллюкс. Минин лампаси, маҳаллий электр ёруғлик ванналари, шунингдек, ультрабинафша нурлар б-н нурлантириш учун симобкварцли лампалар) киради. Инфрақизил нурларнинг физиологик таъсири иссиқликнинг наф беришига асосланган. Ана шу нурлар таъсирида ҳароратнинг кўтарилиши тўқималарда моддалар алмашинуви жараёнининг тезлашишига, томирларнинг рефлектор кенгайишига сабаб бўлади, бу эса тўқималар озиқланишининг яхшиланиши, инфильтратларнинг сўрилиб кетишига ёрдам беради ва ҳ. к. Ультрабинафша нурлар билан нурлантирилганда терида биологик фаол моддалар (гистамин, Д витамин) ҳосил бўлади, улар организмга умумий таъсир кўрсатиб, унинг инфекцияларга чидамлилигини оширади. Ультрабинафша нурлар билан нурлантириш жараёнида иссиқ сезилмайди, лекин 2—6 соат ўтгач, терининг нур теккан жойи қизаради (эритема). Қиздириш даражаси нурлантириш тезлигига ва терининг сезувчанлигига боғлиқ. Ёруғлик билан даволашда нур дозасини тўғри танлаш муҳим (уни тиббиёт ходими белгилаб беради). Уй шароитида врач кўрсатмасига мувофиқ фақат Минин лампасидан фойдаланиш мумкин, бунда нурлантириш тартиби ва қоидаларига қатъий амал қилиш керак. Касалхона, поликлиника, санаторийлар ва б. даволашпрофилактика муассасаларида Ёруғлик билан даволаш аппаратлари мавжуд. Совқотиш, турли шикастланишларда тикланиш ҳамда инфильтратларнинг сўрилиб кетиш жараёнини тезлатиш; фурункулёз, сарамас, невралгия, артрит ва б. ни даволаш, шунингдек, рахитнинг олдини олиш ва даволашда Ёруғлик билан даволаш қўлланилади. Силнинг фаол шакли, хавфли ўсмалар, юрактомир етишмовчилигининг рўйрост кўриниши, гипертония касаллигининт 2, 3босқичи, е’руща карай олмаслик, қалқонсимон без фаолиятининг кучайиши, буйрак етишмовчилиги ва б. айрим ҳолатларда Ёруғлик билан даволаш тавсия этилмайди.


Кирилл алифбосида мақола: ЁРУҒЛИК БИЛАН ДАВОЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ВИТАМИНЛАР
ҚУЁШ
ҲАВО ВА ҚУЁШ ВАННАЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты