ЁРУҒЛИКНИНГ ҚАЙТИШИ — синдириш коэффициенти турлича бўлган икки муҳит чегараси сиртига тушувчи ёруғликнинг ўзи келаётган муҳитга қисман ёки тўла қайтиши. Икки муҳит чегарасининг хоссалари қандай бўлишига қараб, Ёруғликнинг қайтишининг табиати ҳам турлича бўлиши мумкин. Агар чегара нотекисликлари ўлчами ёруғлик тўлқини узунлигидан кичик бўлса, бундай сирт кўзгусимон сирт деб аталади. Шундай сирт (мас, силлиқ шиша сирти, яхшилаб жилоланган металл сирти, симоб томчисининг сирти ва б.)га ингичка параллел нурлар дастаси тарзида тушадиган ёруғлик нурлари сиртдан қайтгандан кейин ҳам параллел нурлар дастаси кўринишида қолади. Ёруғликнинг бундай қайтиши текис қайтиш деб (1расм), ёруғликни текис қайтарувчи сирт кўзгу деб аталади. Бу ҳолда тушаётган АС нур билан ММ, сиртнинг нур тушаётган С нуқтасига ўтказилган CN нормал орасидаги бурчака гаёруғликнингтуши ш бурчаги дейилади. Қайтган С5нурбн CN нормал орасидаги а’ бурчак ёруғликнинг қайтиш бурчаги бўлади. Синган CD нур билан CW, нормал орасидаги р бурчак синиш бурчаги дейилади (2расм). Ёруғликнинг қайтиши қуйидаги қонунга бўйсунади:
1) тушувчи АС нур ва икки муҳит чегарасида нурнинг тушиш нуқтасидан чиқарилган CN нормал қайси текисликда ётса, қайтган нур СВ ҳам шу текисликда ётади;
2) қайтиш бурчаги тушиш бурчагига тенг бўлади, яъни а=а’. Қайтган ёруғликнинг интенсивлиги тушаётган ёруғлик нурининг қутбланишига, тушиш бурчагига ҳамда биринчи ва иккинчи муҳитларнинг синдириш кўрсаткичлари л, ва п2 нинг ўзаро муносабатига боғлиқ. Агар сиртдаги нотекисликларнинг ўлчами ёруғлик тўлқини узунлигига ўлчовдош ёки ундан катта бўлса, ингичка шуъла чегарада сочилади. Ёруғлик нурлари қайтгандан кейин турли йўналишларда тарқалса, бундай қайтиш тарқоқ қайтиш (ёки диффуз қайтиш) деб аталади (3расм). Ёруғликнинг фазо бўйича тақсимоти Ламберт қонуни бўйича аниқланади. Ўзи ёруғлик тарқатмайдиган буюмларни улардан ёруғликнинг худди шу тарқоқ қайтиши туфайлигина кўрамиз. Ҳатто жуда силлиқ сиртдан ҳам ёруғлик жуда оз даражада сочилади. Акс ҳрлда биз бундай жисмларнинг сиртини кўра олмаган бўлар эдик. Баъзи табиий ҳодисалар, мас, саҳродаги сароб Ё. қ. ҳодисасига асосланади.