КЎЗГУ

КЎЗГУ — ёруғликни текис қайтарувчи юпқа (алюминий, кумуш ва б.) кат-лам билан қопланган силлиқ сиртли шиша ёки металл жисм. Сиртидаги нотекисликлар бир неча микрондан ошмайдиган даражада силлиқланган бўлади. Кўзгуларни тайёрлашда тўлқинларнинг қайтариш коэффиииенти юқори бўлишига эришиш учун силлиқланган сирт қалинлиги 0,1+ 0,3 ммк бўлган юпқа металл (Ag, A1 ва б.) қатлам билан қопланади. Силлиқ алюминий сирти ультрабинафша, инфрақизил ва кўзга кўринадиган нурлар спектри соҳасида, силлиқ кумуш сирти инфрақизил ва кўзга кўринадиган нурлар спектри соҳасида, силлиқ олтин сирти эса инфрақизил нурлар спектри соҳасида катта нур қайтариш коэффициентига эга. Қад. Шарқда жез даврида ҳам Кўзгу ишлатилган. Бу вақтда Кўзгу жездан, кейинчалик темир, кумуш, симобдан ва, ниҳоят, мил. 1-а. дан бошлаб Италияда шишадан ясалган. Юнон олими Евклид (мил. ав. 5-а.) ясси ва сферик Кўзгу билан нурларни бир нуқтага йиғиш мумкинлигини кўрсатган. Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Сино К. оптикаси билан таниш бўлишган. Ибн Сино «Донишнома» асарида сферик кўзгулар билан ёруғликни бир нуқтага йиғишни исботлаган.

Шаклига кўра, Кўзгулар ясси ва сферик хилларга бўлинади. Ясси Кўзгу буюмнинг мавҳум тасвирини (ўлчами ўзгармаган ҳолда) беради. Сферик Кўзгу буюм тасвирини катталаштириш (ёки кичиклаштириш) ҳамда нурларни тўплаш учун ишлатилади (мас, концентратор, прожектор, рефлектор, автомашиналар ва ҳ. к. да). Сферик Кўзгу яхши ишлов бериб силликланган шар сиртининг бир қисмидир. Ёруғлик нури сферик сиртнинг ички ёки ташқи сиртидан қайтишига кўра, сферик Кўзгулар мос равишда ботиқ ёки қанариқ Кўзгулар бўлади. Шар сиртининг маркази С К. нинг оптик маркази, шар сегментининг учи О эса Кўзгунинг қутби дейилади. Кўзгунинг оптик маркази Сдан ўтадиган ҳар қандай нур Кўзгунинг оптик ў қ и , сфера маркази С дан ва Кўзгу қутби О дан ўтадиган СО оптик ўқ К. нинг бош оптик ўқи дейилади. Фақатбош оптик ўқ яқинида ва оптик ўққа кичик бурчак остида келаётган нурлар марказий нурлар ёки параксиал нурлар деб аталади.

Ёруғлик чиқарувчи нуқта S дан Кўзгу гача бўлган оралиқ OS=d, шу нуқта тасвири S дан Кўзгу гача бўлган ОУ=/оралиқ ва сферик Кўзгу радиуси OC=R қуйидаги формула орқали ўзаро боғланган: Агар d—>°° бўлса, у ҳолда / = у бўлади, бироқ d-**> бўлганда Кўзгуга тушаётган нурлар оптик ўққа параллел, бинобарин, бу нурлар Кўзгудан қайтгандан кейин бу ўқни қутбдан у масофадаги нуқтада кесиб ўтади. Бу нуқга Кўзгунинг фоку с и Ғ дейилади. Кўзгунинг қутбидан фокусигача бўлган масофа К. нинг фокус масофаси дейилади. Кўзгунинг фокуси орқали ўтган ва оптик ўққа перпендикуляр бўлган текислик К. нинг фокал текислиги дейилади.

Фокус масофа ҳам фокус сингари Ғ ҳарфи билан белгиланади. Шундай қилиб, сферик Кўзгунинг фокус масофаси Ғ К. сфераси радиусининг ярмига тенг. У вактда Кўзгунинг фокус масофаси тушунчасидан фойдаланиб формула (1) ни қуйидагича ёзиш мумкин: Т ~ Т Қавариқ Кўзгу бўлган ҳолда, оптик ўққа параллел нурлар қайтгандан кейин сочилади, бу нурларнинг давоми Кўзгунинг орқа томонида оптик ўқни бир нуқтада кесиб ўтади. Бу нуқта Кўзгунинг мавҳум фокуси дейилади.

Юқоридаги формула сферик Кўзгу формуласи деб юритилади. Сферик Кўзгу формуласи тасвир ва Кўзгунинг фокуси ҳақиқий бўлган ҳол учун келтириб чиқарилади. Агар тасвир мавҳум бўлса ҳад, Кўзгу фокуси мавҳум бўлса у ҳад олдиларига минус ишораси қўйилади. D = уг = катталик Кўзгунинг оптик кучи деб аталади ва фокус масофа метр (м) ҳисобида ўлчанганда, оптик куч диоптрия (dntp) деган бирлик б-н ифодаланади: [D] = ^ = – L = 1дптр.

Оптик асбобларда, кўпинча, Кўзгу линзали системалардан фойдаланилади. Лазерларда Кўзгу оптик резонатор элементидир. Кўзгу техниканинг кўпгина соқалари (мас, гелиотехника, кинотехника, машинасозлик ва ҳ. к.) да қўлланилади. Гелиоконцентраторлар, гелиоқурилмалар, шунингдек, металларни зонали эритиш қурилмаларида Кўзгу ёрдами билан нур (энергия) тўпланади. Турли тузилишга эга бўлган шаклдаги Кўзгулар кўз касалликлари клиникаларида, стоматология, хирургия, гинекология ва медицинанинг б. соҳаларида ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: КЎЗГУ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
БЕРУНИЙ
ИТАЛИЯ
ИНФРАҚИЗИЛ НУРЛАНИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты