ИНФРАҚИЗИЛ НУРЛАНИШ

ИНФРАҚИЗИЛ НУРЛАНИШ — тўлқин узунликлари 0,74 мкм дан 1 — 2 мм гача бўлган кўзга кўринмас электромагнит нурланиш. Инглиз олими В. Гершель аниқлаган (1800). Инфрақизил нурланиш спектри шартли равишда яқин (тўлқин уз. Х=0,74—2,5 мкм), ўрта (2,5 — 50 мкм) ва узок. (50 — 2000 мкм) соҳаларга бўлинади. Моддаларнинг оптик хусусиятлари (шаффофлиги, нур қайтариш ва синдириш коэффициенти) ультрабинафша ва кўзга кўринадиган нурланиш спектри соҳаси (0,4—0,74 мкм) дан Инфрақизил нурланиш спектри соҳасига ўтишда кескин ўзгаради. Кўпгина моддалар кўзга кўринадиган нурланиш спектри соҳасида шаффоф бўлса, Инфрақизил нурланиш спектри соҳасининг айрим қисмларида шаффоф бўлмаслиги (ёки аксинча) мумкин. Мас, бир неча см калинликдаги тиниқ сув қатлами тўлқин уз. X >1 мкм бўлган Инфрақизил нурланиш учун шаффоф бўлмайди; кўзга кўринадиган нурлар спектри соҳасида шаффоф бўлмаган германий ва кремний пластинкалари Инфрақизил нурланиш спектри соҳасида шаффоф бўлади (германий учун»1,8 мкм, кремний учун»1,0 мкм); қора қоғоз И. н. спектрининг узок, соҳасида шаффоф бўлади. Кўзга кўринадиган нурланиш спектри соҳасида шаффоф бўлмаган, лекин Инфрақизил нурланиш спектри соҳасида шаффоф бўлган моддалар Инфрақизил нурланишни ажратишда ёруғлик фильтрлари сифатида ишла-тилади.

Кўпгина металлар кўзга кўринадиган нурланиш соҳасига қараганда Инфрақизил нурланиш соҳасини яхшироқ қайтаради, яъни уларнинг қайтариш хусусияти бирмунча юқори. Mac, А1, Аи, Ag, Си каби элементлар тўлқин уз. А. = 10 мкм бўлган Инфрақизил нурланишнинг 98% ини қайтаради. Инфрақизил нурланиш ер атмосферасидан ўтаётганида ютилиши ва сочилиши туфайли унинг интенсивлиги камаяди.

Инфрақизил нурланиш спектри ультрабинафша ва кўзга кўринадиган нурланиш спектри каби чизиқли, йўл-йўл ва узлуксиз бўлади. Ғалаёнланган атомлар (ёки ионлар) бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишидагина Инфрақизил нурланиш спектри чизикли бўлади. Mac, симоб атомларининг нурланиши Инфрақизил нурланиш чегарасига яқин (Х= 1,01 —2,32 мкм) бир неча чизикли спектрдан ибо-рат. Ғалаёнланган молекулалар йўл-йўл инфрақизил спектрда нурланади, бу спектр молекулаларнинг тебранма ва айланма ҳаракатига боғлиқ (қ. Молеку-ляр спектрлар). Қиздирилган қаттиқ жисмлар ёки суюкликларнинг Инфрақизил нурланиш спектри узлуксиз бўлади. Лекин унинг интенсивлиги жисм (суюклик) т-расига боғлиқ. Паст т-ра (вольфрам толали (қуввати 250—1000 Вт) лампалар ҳисобланади.

Инфрақизил нурланишдан и. т. ишларида, ҳарбий мақсадларда, тиббиёт ва кўпгина амалий масалаларни ҳал қилишда фойдаланилади (қ. Инфрақизил фотография, Инфрақизил қиздириш). И. н. билан қоронғида объектларни суратга олиш, ўчиб кетган хатни тиклаш (ўқиш), сигналларни узатиш ва қ. к. ишлар бажарилади. Инфрақизил нурланишни қайд қилиш учун қабул қилувчи иссиклик ва фото-электр асбоблари, шунингдек, махсус фотоматериаллардан фойдаланилади. Инфрақизил нурланиш чўғланиш лампалари, газ-разрядли лампалар нурланишининг анча қисмини, Қуёш нурларининг 50% га яқинини ташкил қилади; баъзи лазерлар ўзидан Инфрақизил нурланиш чиқаради.

Эргаш Назиров.


Кирилл алифбосида мақола: ИНФРАҚИЗИЛ НУРЛАНИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ФИЗИКА
ИБН СИНО
Туш таъбири нима дейилади


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты