ЁСМИН

ЁСМИН, жасмин (Jasminum) — зайтундошларнинг бир туркуми. Тропик ва субтропик ўлкаларда 200 га яқин тури бор. Шулардан 2 тури доривор (J. Offi cinall — Грузияда ва J. fruticans — Копетдоғда) ёввойи ҳолда ўсади. Абхазияда йирик гулли Ёсмин (Jasminum grandifl orum L.) экилади, гулидан парфюмерия саноатида қимматли эфир мойи олинади (янги терилган гулида 0,1% гача эфир мойи бор), чойга хушбўй ҳид бериш учун ишлатилади. Ўзбекистонда Ёсмин (J. fruticans) манзарали ўсимлик сифатида (1,2×0,75 ёки 1×1 м схемада) экилади. Ёсмин экилган майдонлардан 20—25 йил гул олиш мумкин. Бўйи 100—150 см, барглари оддий ёки 3 бўлакли, устки баргчалари кураксимон. Косачаси қўнғир, бигизсимон, узун бўлакларга бўлинган. Гули сариқ. Май ойида қийғос гуллайди.


Кирилл алифбосида мақола: ЁСМИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ГРУЗИЯ
ЕР
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты