ЁСТИҚТУМОР — зийнат буюми, аёллар бўйнига илиб, қўлтиғи остига тушириб қўядиган тақинчоғи. Металл (асосан кумуш ва б.)дан ёстиқ шаклида ясалади, тана қисмининг устидаги занжири б-н бўйинга осилади; тана қисмининг остида 6 қатор панжара оёқ, уларнинг остига шокилалар ўрнатилади. Тананинг бир томонида очилибёпиладиган қопқоғи бор. Ё. ичига хат, пул ва ҳ. к. солинади.