БУХОРО ПУЛ ТИЗИМИ

БУХОРО ПУЛ ТИЗИМИ — 1924 й. гача Бухоро ҳудудида мавжуд бўлган пул муомаласи. Бухоро ҳудудида узок, асрлар давомида товар-пул муносабатларининг ривожланиши натижасида биметаллизмнинг мураккаб шакли вужудга кедди. Мил. ав. 3-а. охиридан 2-а. гача Бухоро ҳудудида юнонбақтрия тангалари муомалада бўлган. Бу пулларнинг номи ҳам юнонча эди. Жумладан, тилла пуллар — статер; кумуш тангалар — тетрадрахма, драхма, ярим драхма; мис тангалар — халқ деб аталган. Ўша даврдаги олтин ва кумуш қиймати нисбатига биноан (1:10) бир олтин статер 20 кумуш драхма ёхуд 5 тетрадрахмага тенг эди. Мил. ав. 1-а. да, милоднинг дастлабки тўрт асрида суғдлар даври Бухоросида Евтидем I тетрадрахмаларига ўхшаш тангалар, кейинчалик эса сосонийлар шоҳи Баҳром V (Варахран V) (421—439) драхмаларига тақлид қилиб тангалар чиқарилди. Бу тангалар бухорхудот дирхами деб номланган. 8-а. бошида мамлакатга араблар билан бирга уларнинг тангалари ҳам кириб келди. Олтин тангалар — динор, кумуш тангалар — дирҳам, мис тангалар — фулус деб аталган. Олтин тангалар ташки савдо учун зарб қилинган, улар оғирлигига қараб пул сифатида эмас, балки товар сифатида муомалада бўлди. Халифалик савдоси кумуш тангалар — дирҳамлар пул муомаласининг асосини ташкил этган. Олтин тангаларнинг кумуш тангаларга нисбати маълум вақт турлича бўлган. Агар 8-а. да 1 олтин тангага 10 кумуш танга алмаштирилган бўлса, кумуш инқирози пайтида бу нисбат 1:7, инқироздан сўнг 1:11 бўлган. 15—16-а. ларда катта мис тангалар «динор» деб, кумуш пуллар «танга» деб атала бошланди. Ҳукумат кумуш ва мис тангалар орасидаги нисбатни ўрнатди, бу нисбат бозор ўзгаришлари катта бўлмаган ёхуд вақтвақти билан бўлган пайтда узгаришсиз қолди. Узоқ вақт мобайнида асосий бирлик ўзгармади: 1 кумуш танга 1 мисқол, яъни 4,8 г, 1 кумуш дирхам 20 мис динор, 1 мис динор 6 фулусга тенг эди. Бухоро амирлигида 1785—86 й. ларда ўтказилган пул ислоҳоти эски анъаналарни сақлаб қолди: номинал олдинги 3 номда зарб этила бошланди. Олтин тангалар — «ашрафий» ёки «тилла», кумуш тангалар — «танга», мис тангалар — «кора пул» ёхуд кўпликда «фулус», халқ тилида «пул» деб атала бошланди. 1тилла (олтин) танга 22 кумуш тангага, 1 кумуш танга 50 мис тангага тенг булган. Миснинг кумушга нисбати турлича бўлган.

Рус протекторати ўрнатилганидан сўнг рус ҳукумати ўз олдига Бухоро пул тизимини йўқртишни ҳамда муомалага рус пулларини, жумладан кредит чипталарини киритишни мақсад қилиб қўйди. 1893 й. гача» Бухоро бозорларида 1 Бухоро кумуш тангасининг нархи 20 тийин рус пули даражасида сақланган. 1893 й. да Россия давлат банкининг Бухоро булими ташкил қилиниб, унга Бухорода пул муомаласини тартибга солиш вазифаси юкланди. Бухоро тангаси Туркистон ўлкасида (асосан Самарқанд вилоятида) ҳам жорий қилинди.

Россия ҳукумати тазйиқи остида 1904 й. да Бухоро кумуш тангаси чиқарилиши тўхтатилди, танга зарб этиш тўхтатилиши билан бирга 2 пул қийматли янги мис тангалар ҳамда оддий фулус мунтазам зарб этилиши йўлга қўйилди. Амир ҳукумати кумуш тангаларни мис тангаларга алмаштиришга маълум миқдорда ҳаракат қидци. 1917 й. да Бухоро амири муомалага ярим тангадан 20 тангагача қийматдаги янги тангаларни киритди, улар 3 йил давомида зарб этилди. 1918 й. дан бошлаб Бухоро пул муомаласига амир ҳукумати томонидан чиқарилган қоғоз пуллар киритилди. Улар танга деб аталар эди. Аввалига 20, 60, 100, 200, 300, 500, 1000, 2000, 3000, 5000 танга қийматидаги пуллар чиқарилди. 1919 й. да пул чикариш технологияси анча оддийлашди ва фақат 50, 100, 200, 500, 1000, 2000, 3000, 5000, 10000 танга қийматидаги пуллар чиқарилди. БХСР ўрнатилгандан сўнг (1920) ҳам давлат харажатларини қоплаш учун қоғоз пуллар чиқариш давом эттирилди. 1920 й. да 50, 100, 200, 500, 1000, 2000, 3000, 5000, 10000 «танга» чиқарилди. Кейинроқ пул чиқариш учун янги қолип ясалди. Энди пуллар сўм деб атала бошлади (50, 100, 3000, 5000, 10000 сўм). Бу пуллар қўлда ясалди, улар халқ хўжалиги талабларини ҳисобга олмаган ҳолда чиқарилди ва шу сабабдан тез орада қадрсизланди. 1922 й. да пул алмаштирилди. Энди пуллар қўлда эмас, балки матбаа усулида чиқарила бошланди. Уларнинг эски пулларга нисбати 1:10000 эди. Янги пуллар 1, 5, 10, 25, 100, 1000, 2500, 5000, 20000 сўм қийматида чиқаридди. 1922 й. охирида бу пуллар ҳам қадрсизланди ва ҳукумат 100:1 нисбатда яна пул алмаштиришни лозим топди. 1923 й. март ойида Тошкентда Ўрта Осиё Совет Республикаларининг биринчи иқтисодий конференцияси бўлиб ўтди. Айнан шу конференцияда маҳаллий пулларни чиқаришни тўхтатиш ва РСФСР давлат пул белгиларига ўтишга қарор қилинди. 1923 й. май ойидан Бухоро пуллари РСФСР эмас, энди СССР пулларига 1:3,5 нисбатда алмаштирилди.

Алексей Нуруллаев.


Кирилл алифбосида мақола: БУХОРО ПУЛ ТИЗИМИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты