ЮСУПОВ Шарофиддин Исомиддинович

ЮСУПОВ Шарофиддин Исомиддинович (1945.29.4, ҳоз. Риштон шаҳри) — кулол, сулола давомчиси; замонавий риштон кулоллик мактабининг йирик вакили. Ўзбекистон БА акад. (1997), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1991). Ёшлигидан отаси уста Исомиддин Юсупов (1884—1959) билан ёнмаён ишлаб, риштонлик уста Муса ва ғурумсаройлик уста Ҳакимга шогирд тушиб ҳунар ўрганган; айниқса, уста Иброҳим Комиловаан риштон кулоллик мактабига хос бўлган табиий хом ашёдан ишқорли сир тайёрлашни пухта эгаллаган. 1963 йилдан Риштон керамика з-дида кулол, уста (1978—80 йилларда бош рассом). 197478 йилларда Қўқон шаҳрида ишқорли сирни саноатга татбиқ этиш бўйича ўтказилган тажрибаларда қатнашган. Юсупов риштон кулоллик мактаби анъаналарини ижодий ўзлаштирди ва ривожлантирди, уни янги мужассамотлар, ранглар уйғунлиги, рамзий белгилар ва бошқалар хусусиятлар билан бойитди; у яратган лаган, кўза, коса, шокоса ва бошқалар сопол буюмларида «чорбарг», «бодомгул», «аноргул» ва бошқалар тасвирларни, оқ (сут ранг) заминда яшилмовий, жигаррангбинафша ранг, яшилкўк уйғунлигидаги ранг колоритини қўллайди. У яратган сиркори безаклар замонавий меъморликда кенг қўлланади.

Юсупов асарлари билан республика ва хорижий кўргазмаларда қатнашади. Асарларидан намуналар республика ва хорижий давлатлар музейлари ва шахсий тўпламларда сақланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЮСУПОВ Шарофиддин Исомиддинович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты