ЮСУПОВА Клара Юнусовна

ЮСУПОВА Клара Юнусовна (1930.28.7, Тошкент) — раққоса, балерина, Ўзбекистон халқ артисти (1964). Навоий театри қошидаги студияда ва Москва хореография билим юртида ўқиган (1945—52). 1951—78 йиллар Навоий номидаги опера ва балет театрининг солисткаси. Эсмеральда («Эсмеральда»), фея Сирени («Уйқудаги гўзал»), Китри («Дон Кохот») каби партияларни ижро этган. Юсупова, асосан, ўзбек халқ рақсларининг моҳир ижрочиси сифатида танилган. Унинг рақслари шўх, жўшқин ва жозибадорлиги, мураккаб, лекин эркин ҳаракатлари, ўзига хос миллийлиги билан ажралиб туради. «Занг», «Ларзон», «Роҳат», «Дутор баёти», «Муножот», «Шўх қиз», «Бухороча», «Лазги», «Помирча» каби рақслари шулар жумласидан. Болгария, Руминия, Франция, Ҳиндистон, Италия, Бразилия каби мамлакатларда гастролда бўлган.


Кирилл алифбосида мақола: ЮСУПОВА Клара Юнусовна ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИТАЛИЯ
БОЛГАРИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты