ЮСУПОВЛАР

ЮСУПОВЛАР — ўзбек миллий кураши ривожланишига, унинг халқаро майдонга чиқишига ҳисса қўшган полвонлар сулоласи.

Полвонлар сулоласи бошловчиси Юсупов Турсун (1898, Бухоро — 1982.12.4, Қоракўл тумани Қораун қишлоғи) ўз даврида тўй ва сайил курашларида ном қозонган. У кураш сирларини Бухоро амирлигида «Енгилмас полвон» номи билан элга танилган бобоси Рўзибой (Рузвалт) полвондан, кураш маҳоратини отаси Юсуф полвондан ўрганган. Узоқ йиллар Қоракўл туманидаги «Ижтимоий» жамоа хўжалигида раҳбарлик лавозимларида ишлади (1944—1970), кураш мусобақаларини ўтказишга бошқош бўлди, етти нафар полвон ўғилни вояга етказди.

Ўғли Назирқули Турсунов (1932, Бухоро — 1954, Самарқанд) — самбо бўйича спорт устаси. Кураш ва самбо мусобақалари ғолиби. Самарқанд унтида ўқиган (1950—54).

Ўғли Жўрақули Турсунов (1937.12.10, Бухоро 2001.22.7, Тошкент) — кураш, дзюдо ва самбо бўйича спорт устаси. Шу турларда ўтказилган мусобақалар ғолиби, Ўзбекистон чемпиони, Ўрта Осиё ун-тини тугатган (1961), биол. фанлари д-ри (1986), проф. (1992). Ўзбекистон ФА Ботаника ин-тида илмий ходим, лаб. мудири (1962—1991), Тошкент унтида кафедра мудири (1991—2001). 20аср охирида мамлакатда кураш бўйича ўтказилган халқаро мусобақалар ташкилотчиларидан, Халқаро қураш академияси президенти (1999—2001), «Ўзбек кураши довруғи» (2002) китобининг ҳаммуаллифи, «Шуҳрат» медали билан мукофотланган (2000).

Ўғли Нурмуҳаммад Юсупов (1946.27.12, Бухоро) — кураш ва дзюдо бўйича спорт устаси, самбо бўйича халқаро миқёсдаги спорт устаси (2003), кўп карра Ўзбекистон чемпиони. Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти қошидаги техникумни (1962), Ўзбекистон жисмоний тарбия интини (1965) тугатган. Қоракўл туманида мактаб ўқитувчиси, директори (1965-83), 1983 й. дан Қоракўл тумани касаба уюшмалари раиси. Бухоро вилоятида ўтказилаётган кураш мусобақалари ташкилотчиларидан, спорт жонкуяри. Самбо бўйича фахрийлар ўртасида жаҳон чемпиони (2003, Франция; 2004, Тожикистон).

Ўғли Шермуҳаммад Юсупов (1949.26.4, Бухоро) — кураш, дзюдо ва самбо бўйича спорт устаси, шу турларда нуфузли мусобақалар ғолиби. Ўзбекистон чемпиони. Тошкент қишлоқ хўжалиги интини тугатган (1979). Қоракўл тумани ўрмон хўжалиги бошқармаси директори ўринбосари, директори (197991). 1991 йилдан Ўзбекистон ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари. Миллий қураш мусобақаларининг ташкилотчиларидан. «Шуҳрат» медали билан мукофотланган (2001).

Ўғли Музаффар Юсупов (1952.4.1, Бухоро) — кураш мусобақалари ғолиби, дзюдо ва самбо бўйича спорт устаси, шу турларда Ўзбекистон чемпиони. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари интини тугатган (1975). Тошкент лойиҳа ин-тида муҳандис (1975—76), Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-тида ўқитувчи (1976 — 79), Қоракўл тумани қ. х. бошқармаси бошлиғи (1979—97). 1997 йилдан Ўзбекистон Божхона қўмитасида бўлим бошлиғи. Кураш мусобақаларини уюштиришда иштирок этиб келади.

Ўғли Норқули Юсупов (1954.23.5, Бухоро) — кураш, дзюдо ва самбо бўйича спорт устаси, шу турларда ўтказилган нуфузли мусобақалар ғолиби. Самарқанд ун-тини тугатган (1978), техника фанлари номзоди (1990). «Кибернетика» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси ва бошқалар ташкилотларда муҳандис бўлиб ишлаган (1978—2001). Кураш бўйича ўтказилган халқаро мусобақалар ташкилотчиларидан, «Кураш учун ҳаракатли ўйинлар» китобининг муаллифи (2003). 2001 йилдан Халқаро кураш академиясининг президенти.

Ўғли Комил Юсупов (1957.20.12, Қоракўл тумани) — кураш бўйича спорт устаси, самбо ва дзюдо бўйича халқаро миқёсдаги спорт устаси (1978, 1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи (1992). Тошкент ун-тининг юридик ф-тини (1984), Ўзбекистон жисмоний тарбия интини (1991) тугатган, ҳарбий хизматчи (1976—1992), Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раисининг ўринбосари (1992—96), раиси (2002—2004), «Камолот» жамғармаси раисининг 1-ўринбосари (1996 — 1999), раиси (1999—2000), 2004 йилдан Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари. Кураш ва белбоғли курашнинг халқаро қоидаларини ишлаб чиққан. Кураш бўйича ўтказилган нуфузли мусобақалар ташкилотчиларидан, Халқаро кураш ассоциацияси (ХКА) тузиш ташаббускорларидан бири. 1998 йилдан ХКА президенти. «Кураш» (1999) ва «Кураш халқаро қоидалари, техникаси ва тактикаси» (2005) китобларининг муаллифи. II даражали «Соғлом авлод учун» (1997), «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари, БМТ нинг «Яхши ният элчиси» унвони (2004) билан мукофотланган.


Кирилл алифбосида мақола: ЮСУПОВЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты