ЮСУФБЕКОВ Нодирбек Рустамбекович

ЮСУФБЕКОВ Нодирбек Рустамбекович (1940.7.1, Тошкент) — кимёгар олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980). Техника фанлари д-ри (1971), проф. (1973). Тошкент политехника интини тугатган (1962), шу интда ассистент кимётехнология жараёнларини комплекс механизациялаш ва автомат лаштириш кафед раси мудири (1966 йилдан). Тошкент машинасозлик институти ректори (1989 — 91), Тошкент техника ун-ти ректори (1991—92), Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси раиси (1992— 94), «Ўзкимёсаноат» бошқаруви раиси (1994—2001), Тошкент кимётехнология институти ректори (2001 — 2003). «Кимёвий технология: назорат ва бошқарув» жур. бош муҳаррири (2005 йилдан). Илмий ишлари кимётехнология жараёнларида ўлчаш техникаси, унинг усуллари ва асбобсозликни ривожлантиришга оид. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1983). «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1999).

Ас: Кимёвий технология асосий жараён ва қурилмалари (ҳамкорликда), Т., 2003; Оптималлаштиришга кириш (хамкорликда), Т., 2004.


Кирилл алифбосида мақола: ЮСУФБЕКОВ Нодирбек Рустамбекович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
БЕРУНИЙ
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОРДЕН ВА МЕДАЛЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты