ЮСУФХОН ЭШОН МАҚБАРАСИ — Фарғона вилоятидаги меъморий ёдгорлик (18-аср). Мақбара пештоқгумбазли зиёратхона ва панжара билан ўралган қабрдан иборат. Пештоғи ҳашаматли, ганчкори ўйма нақшлар билан безатилган. Унинг 2 ёнига гулдаста ишланган. Зиёратхона гумбази юлдузсимон 20 қиррали пойгумбазга ўрнатилган. Хона бурчакларига муқарнаслар ишланган.