ЮҚОРИ РЕЙН ПАСТТЕКИСЛИГИ — Германия ва Франциядаги пастгекислик, Юра ва Рейн Сланецли тоғлари оралиғида. Уз. 300 км, эни 40 км гача. Юқори Рейн Пасттекислиги бўш кайнозой ётқизиқлари билан тўлган грабен бўлиб, жан. дан шим. га Рейн дарёси оқиб ўтади. Иқлими мўътадил иқлим. Йиллик ёғин 500—700 мм. Деҳқончилик қилинади (буғдой ва қанд лавлаги экилади), токзор ва боғ кўп. Йирик шаҳарлари: Карлсруэ, Мангейм, ФранкфуртМайн, Страсбур.