ЮҚОРИ ТЕМПЕРАТУРАЛАР — тор маънода — хона т-раси (300 К) дан юқори тралар; бунга эришиш учун қандайдир қиздириш усулидан фойдаланилади. Металл ўтказгичларни электр токи билан бир неча минг кельвингача, аланга ёрдамида эса 5000 К гача қиздириш мумкин, газлардаги электр разряди пайтида ўнлаб мингдан миллионлаб К гача, лазер нури ёрдамида эса бир неча млн. К. гача трага эришилади, термоядро реакциялари зонасида т-ра ~107 —108 К гача етади, нейтрон юлдузлари ҳосил бўлаётган пайтда уларнинг қаъридаги т-ра 10» К гача боради. Коинот ривожланишининг бошланғич босқичларида модда бундан ҳам юқори трага эга бўлган бўлиши мумкин; кенг маънода — бирор характерли (трамас, қайнаш траси)дан юқори қийматли тралар; бунда модда хоссалари сифат жиҳатдан ўзгаради. Мас, ҳар бир модда учун ўзига хос Юқори температуралардан паст трада квант эффектлари рўй бермайди. Эриш т-раси модданинг қаттиқ ва суюқ ҳолатларини бир-биридан ажратиб туради. Критик температурадан юқорида суюқ ҳолат бўлмайди.