ЁҒ ОЛИШ УСУЛЛАРИ

ЁҒ ОЛИШ УСУЛЛАРИ — чигит, ловия, соя, зиғир, кунжут, ёнғоқ, кунгабоқар, зайтун, махсар ва б. мағзидан ёғ олиш. Саноатда, асосан, пресслаш (эзиш) ва экстракция (сиқиш) усулидан фойдаланилади. Илгари ёғ фақат жувозда, кейинчалик саноатда оддий гидравлик прессларда олинган. Ёғ здлари экстракция батареялари ва узлуксиз ишлайдиган автомат шнекли пресслар билан жиҳозланган. Мағздан ёғ икки босқичда олинади. Биринчи босқич — мағзни пресслаш ёки экстракцияга тайёрлаш. Бунда мағз турли аралашмалардан (чигит эса майда тукларидан ҳам), қобиғидан ажратилади ва махсус жўвалаш (вальцовка) станогида эзилади. Иккинчи босқич — пресслаш ёки экстракциялаш. Пресслаш усулида эзилган мағз буғли иситкичдан ўтказилиб, шнекли прессларда эзилади. Прессдан чиққан кунжарада 4% дан 5% гача ёғ қолади. Мағздан ажралган ёғ фильтрдан ўтказилади. Айрим здларда ёғ олдин эзилган мағзни махсус аппарат—форчанда қиздириб, шнекли прессда сиқиб олинади. Экстракция усулидаёғ шнекли прессдан чиққан массадан экстракторларда эритувчи (бензин ёки дихлорэтан) таъсир эттириб олинади. Экстракцияланган ёғ дистилланади ва тозаланади. Пресслаб олинган ёғ озиқовқат саноатида, экстракциялаб олингани техникада ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁҒ ОЛИШ УСУЛЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
ЎСИМЛИК МОЙЛАРИ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты