ЁҒЛИҚ ҚОРА

ЁҒЛИҚ ҚОРА (Leptaleum fi lifolium) — карамдошлар (крестдошлар) оиласига мансуб бир йиллик ўт, эфемер ўсимлик, бўйи 5—20 см. Пояси сершох, майда туклар билан қопланган. Барги энсиз, қалами ёки патсимон қирқилган. Гули пушти, тожбарги 1 см. Қўзоғи қалами, ўткир учли, уз. 1—4 см. Уруғи қўзоқца 2 қатор жойлашган. Март—майда гуллаб мевалайди. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларидаги чўл ва адирларда, тоғ ён бағирларида кўп ўсади. Эрта баҳорда моллар учун яхши озуқа бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁҒЛИҚ ҚОРА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
1 отряд - Позитивчик
ЕР
Туш таъбири ўзбек тилида
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты