ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИГИ

ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИГИ — ўймакорлик тури, бадиий ҳунармандликнинг қад. ва кенг тарқалган соҳаси. Ёғочни кесиб, ўйиб, чизиб, заминни тешиб нақш, бўртма шакллар ҳосил қилиб, ёғоч тахтача ва бўлакларини бирбирига улаб, ёпиштириб (асосан панжарадя) ҳандасий шакллар, ўсимликсимон тасвирлар, ислимий нақшлар ҳосил қилинади. Уста нақшни безатиладиган сиртга ахта воситасида туширади, устидан нақш чизиқлари чизиб чиқилади, сўнг асбоб (искана)лар ёрдамида ўйилади. Ўйишда турли усуллар (паргари, бағдоди) кенг қўлланилади. Ёғоч ўймакорлиги кўп меҳнат талаб қиладиган соҳа, унда Ўзбекистонда ўсадиган маҳаллий дарахтлар (қайрағоч, арча, ёнгоқ, тут, ўрик, чинор, тол, терак ва б.)дан фойдаланилади. Ўймакор усталар дарахт ёғочларининг хусусиятларини яхши билишган (дарахт ёғочларининг қуёш нури кўп тушган томони пишиқ, зич толали бўлади). Ёғочлар 6 ойдан 1 йилгача сув (ҳовузлар)да сақланади, сояда қуритилади. Нақш мужассамотида гириҳ, ислимий нақшлар кенг ишлатилади, мустақил равишда гириҳ камдан кам ҳолларда қўлланилади; гириҳ ва ислимий нақшлар уйғунлаштирилиб, рангбаранг жозибали мужассамотлар, намоёнлар яратилади. Безак (нақшлар) яратишда паргардан кўпроқ фойдаланилиши туфайли нақшлар паргари деб аталади. Ёғоч ўймакорлиги. Уста Ортиқ Файзуллаев иш устида. Ёғоч ўймакорлиги қадимдан тараққий этган. Қад. Шаркда, антик дунё меъморлигида кенг тарқалган, Европа, Осиё мамлакатларида хилма-хил услублари вужудга келган. Ўзбекистон ҳудудида ҳам қадимдан меъморликда, рўзғор буюмларида кўп қўлланилган. Мовароуннаҳрда ислом дини тарқалгунига қадар ёғоч санамлар тайёрлаш ривож топган. Наршахий «Бухоро тарихи» асарида 8а. да эшиклар ўйма тасвирлар билан безатилгани ҳақида ёзади. Ёғоч ташқи муҳит таъсирига анча чидамсизлигидан Ёғоч ўймакорлигининг қад. намуналари сақланмаган. Сакданганларининг энг қад. си 9—12а. ларга мансуб. Қусам ибн Аббос мақбараси бино шарафалари нақшлар билан безатилган, забарравларида қушлар, афсонавий махлуқларнинг тасвирлари ишланган (Самарканд, 11 — 12а. лар). Бухорода Сайфиддин Боҳарзий мақбарасининг тўсинлари (14а.), Самарқандда Руҳобод мақбараси, Амир Темур мақбараси эшикларига ишланган нақшлар улкан маҳорат самарасидир. Бухородаги Улуғбек мадрасасининг эшиклари қисмларига ёғоч тахтачалардан елимсиз, мих ишлатмай гириҳ нақшлар ҳосил қилинган. 19а. да Хоразм услуби юксакка кўтарилгани Хивадаги Тошҳовли айвонлари, хоналаридаги устунларнинг каллаги, бошаларига ишланган муқарнасларда, эшикларнинг безакларида кўзга ташланади. Ўзбекистон худудида ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турувчи Тошкент, Хива, Қўқон, Фарғона, Бухоро Ёғоч ўймакорлиги шаклланган. Тошкентлик усталар ўйма нақшларда ясси бўртмали, заминсиз чизмани кенг қўллаганлар. Хивада маҳобатли Ёғоч ўймакорлиги кенг тарқалган, нақшнинг майдалиги, заминнинг камлиги, ўйноқилиги билан ажралиб туради, бу ерлик усталар ёғочнинг табиий рангини сақлаб қолганлар, бўямаганлар. Самарқандлик усталар замин ва бўртмани локлаганлар. Қўқон, Фарғонада эшик, устунларни чуқур ясси бўртма нақшлар б-н безаб, нақш юзасига тўкроқ ранг бериб сўнг локлаганлар. Бухоролик усталар ўйма нақшларни олтин, кумуш суви б-н безаганлар, нақш заминини ранглар б-н бўяганлар. 20а. да Ёғоч ўймакорлигининг заминни ўйиб бир неча қават бўртма тасвир ҳосил қилинадиган (1,5 мм дан 30 мм гача ўйиладиган) мураккаб ва жозибали тури шаклланган. Тошкентлик Т. Айюбхўжаев, А. Турсунбоев, С. Хўжаев, М. Қосимов, Н. Иброҳимов, О. Файзуллаев ва б., хивалик О. Полвонов, С. Боғбеков ва б., қўқонлик А. Абдураҳмонов, Қ. Ҳайдаров ва б., марғилонлик Ю. Маъруфжонов, У. Аҳмедов ва б., самарқандлик Н. Назруллаев ва б., бухоролик акаука С. ва Р. Ғафуровлар, Ш. Саидов ва б. ўнларча халқ усталари Ёғоч ўймакорлиги анъаналарини давом эттириб, янги оҳанглар билан бойитдилар, кўплаб жамоат биноларини Ёғоч ўймакорлиги билан безадилар. 40й. ларда кўпгина жамоат бинолари (Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Муқимий театри, Навоий театри ва б.) учун Ёғоч ўймакорлиги билан безатилган эшик, дераза, панжара, намоёнлар, бадиий буюмлар тайёрланди. 70й. лардан усталар томонидан Ёғоч ўймакорлиги даги нақш мужассамотлари янги мавзулар, янги безак турлари билан бойитиб борилмоқда (Халқлар Дўстлиги саройи, Ўзбекистон халклари тарихи музейи, Ўзбекистон БА Марказий кўргазмалар зали ва б.). Ўзбекистон мустақилликка эришгач, барча соҳаларда бўлганидек амалий санъатга, шу жумладан Ёғоч ўймакорлигини ривожлантиришга ҳам катта эътибор билан қаралмоқда. Тарихий қадриятларни тиклаш, ривожлантириш, янги хусусиятлар билан бойитишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Халқ усталари Ёғоч ўймакорлиги усул ва услубларини ривожлантириб, кўплаб барпо қилинаётган биноларни ушбу усулда безамоқцалар (Темурийлар тарихи давлат музейи, Бухорий мажмуаси, Хотира майдони мемориал мажмуаси, Олий Мажлис бинолари ва б.).


Кирилл алифбосида мақола: ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМАЛИЙ САНЪАТ
ЕР
НАҚШ
ХАЛҚ ИЖОДИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты