НАҚШ (араб. — тасвир, гул) — қисм (тақсим)лари муайян тартибда бир маромда такрорланишидан ҳосил бўладиган ҳандасий шакллар, ўсимлик, қуш, ҳайвон ва б. нинг услублаштирилган тасвирларидан таркиб топган бе-зак (гул). Турли нарсалар (ашёлар, қурол, мато, мебель, китоб ва т. к.), меъморий иншоотлар (ҳам ички, ҳам ташқи безаклар), нафис санъат (асо-сан, амалий санъат) асарларида кенг қўлланади, айрим халқларда, шунингдек, одам танасини безаш (татуировка, безаш)га мўлжалланади. Нарсанинг сиртини безаётган Нақш унингтузилишини юзага чиқаради ва унинг бадиий сифатини оширади. Нақш ё мавҳум шакллардан тузилади, ё аниқ мавзулардан услублаштирилади. Ишланаётган хом ашёсига кўра, Нақш ишлашнинг турли-туман услуб ва усуллари мавжуд: ўйма (ганч, ёғоч, мис, тош, мармар ва б.), бўяма (қоғоз, мато, ганч, ёғоч, сопол ва б.), чок ёрдамида тикма (каштадўзлик, зардўзлик ва б.), зарб қилиб, қуйиб (заргарлик, мискарлик ва б.), тўқима (гиламчилик, тўқимачилик ва б.), қадама (инкрустация, панжарасозлик ва б.) ва б.
Нақшнинг пайдо бўлиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Нақш тарихи инсониятнинг бадиий маданияти каби қадимийдир. Археологик материаллар Нақшнинг жаҳондаги барча халқларда қадимдан мавжуд бўлганлигини кўрса-тади. Металл, сопол буюм, идиш, қуроллар палеолит, неолит даврларида оддий ҳандасий шакллар қаторида ўсимликсимон Нақшлар б-н ҳам безатилган. Нақш турли ўлкалар, турли халқларда географик муҳит, ўсимлик ва ҳайво-нот дунёси, маданияти таъсирида тур-лича ривож топган. Мас, Шимол ўлкалари Нақш ларида арча, чорвадорларда мол шохи, дехдонларда узум барги ва ғужуми, ўтроқ аҳолида гул, анор, бо-дом, қалампир тасвирлари кўп учрайди. Европада турли даврларда хукмрон бўлган бадиий услублар (барокко, готика, классицизм ва б.) Н. га ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Уйғониш даврида, айниқса, юксак жозибадорликка эришган. 19-а. нинг охиридан бошлаб шу даврда вужудга келган турли окимлар Нақшни атайин кам ишлатди, хатто ундан бутунлай воз кечишгача борди.
Нақш санъати Ўрта Осиё маданияти та-рихида жуда қад. бўлиб, ўзига хос на-муналари билан ажралиб туради. Археологик топилмалар Нақшнинг хилма-хил ва ранг-баранг намуналаридан дарак беради. Меъморий ёдгорликларда Нақшнинг анча мукаммал, ўзига хос ва юксак санъаткорлик билан яратилган нусхаларини учратиш мумкин. Халқ амалий санъатининг ҳар бир турида (хусу-сан, каштадўзлик, гиламчилик, ўймакорлик, ганчкорлик, наққошлик каби) Нақшнинг шаклий имкониятлари нақадар кенг ва бой эканлиги яққол кузатилади. Ўрта Осиёда Нақшлар кенг тарқалган бўлиб, улар, асосан, 2 турга бўлина-ди: ҳандасий шакл ва чизиқлардан ибо-рат энг мураккаб Нақш тури — гириҳ, кенг тарқалган ўсимликсимон Нақш — ислимий. Хар бир Нақшнинг ўз қонун-қоидалари бор: тақсим ва бўлаклар аниқ ўлчамда, уйғун бўлиши, ранглар дид билан танланган, ўзаро мутаносиб бўлиши лозим. Бу наққош устадан кат-та махррат, малака талаб қилади. Ўрта Осиёда энг қад. Нақш намуналар, асосан, меъморий иншоотларда сақланган; Н. нинг ажойиб намуналари ганч, ёғоч ва тошни ўйиб, баъзан бўяб ишланган.
Нақш ҳисобига кенг тараққий этди, нақ-қошлик жадал ривожланди. Бино, буюм, идиш, кийим, қуроллар акса-рият Нақш билан безатилди; масжид, Мадраса, мақбараларни хашамдор қилишда Нақш муқим ўрин эгаллади. Шу даврда меъморликда ғиштни турлича қалаб Нақш ҳосил қилиш санъати юксак даражага кўтарилди. Биноларнинг ёғин тушмайдиган жойлари ганч ва ёғоч ўймакор-лиги, бўяма Нақшлар билан безатилди. Жумладан, меъморий ёдгорликлардан Ўзгандаги мақбаралар (интерьер, девор, пештоқ, равоқлар) ғиштин нафис нақшланган. 14—15-а. ларда кошинкорий Нақшлар яратилди (Кўҳна Урганчдаги Тўрабекхоним кўшки, Са-марқанддаги Шоҳизинда ансамбли, Дилкушо кўшки — Ишратхона ва б.). Хива, Бухоро, Қўқон хонликлари даврида халқ усталари санъати айниқ-са шаҳарларда ўсди, Нақш, наққошлик қам янада ривожланди. Худоёрхон ўрдаси (Хива), Ситораи Моҳи Хоса (Бухоро), Тошҳовли (Хива) ва б. бинолар моҳир усталар томонидан нафис Нақшлар билан безатилди. Бу эса Ўрта Осиёда Нақшнинг ўзига хос услублари вужудга келганлигини кўрсатади.
Бухоро Нақши энг мураккаб, мукам-мал ва жозибадор бўлиб, кўп асрлик ижодий меҳнат анъаналари самарасидир; Н. безак бўлиш билан бирга бинокорликнинг ажралмас қисмига айланган. Жуда мураккаб гириҳлар пухта ўлчам билан ишланган, гул Нақшлари ўзига хослиги билан (гул Нақшда ваза, коса, гул-донлар услублаштирилиб, уларда гул буталари акс эттирилган, япроқ, ме-валар тасвирлари бир маромда берилишига алоҳида эътибори б-н) ажралиб туради. Хива Нақши (юлдузлар ҳосил қилувчи гириҳлар орасида ўсимликсимон гулларни маҳорат билан жойлаштирилиши, барг шаклидаги безакларнинг кўплиги, ўсимликсимон тасвирлар зич, кўп ва турли-туманлиги билан машҳур. Фарғона Н. и Марғилон, Хўжанд, Қўқон, Фаргона, Наманган ва б. шаҳарларда вужудга келган услублардан иборат. Меъморий ёдгорликлар (Қўқондаги Модарихон дахмаси ва Дахмаи шоҳон), 19-а. да яратилган Нақш ларда содда ранг-баранглик (са-риқ, қизил, яшил, қора, оқ, кўк, пуштиранг), Н. қисмларининг анча жўнлиги кўзга ташланади. Фарғона Нақш ининг ўзига хос жиҳатлари: бино деворларига меҳроби намоёнлар ишланиб, улар ҳошия Н. билан бир-биридан ажратила-ди, ҳошиялар орасига гириҳ, қолган қисмларга ўсимликсимон гуллар ишланади. Уларда Бухоро, Хива Нақш ларининг таъсири сезилади. 19-а. охири — 20-а. бошларидаги Нақш лардаевропа Нақш ларининг ҳам таъсири бор.
Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳудудида яратилган рўзғор буюмлари, асбоб ва қуроллар, уй ва иншоотларни Нақш (безак)сиз тасаввур қилиш қийин. Ўрта Осиёда ишланган безакли буюмлар, матолар халқаро бозорларда ҳам қадрланган. Турли ўлкалар билан маданийиқтисодий алоқалар Нақшнинг ривожига ҳам сезиларли таъсир кўрсатган.
20-а. бошқа соҳалар қаторида амалий санъат анъаналарининг янги ривожланиш даври бўлди. 30-й. лардан йирик жамоат ва маъмурий бинолар қурилиши ривожланди, бадиий буюмлар и. ч. йўлга қўйилди. Алишер Навоий театри, Муқимий театри, Ўзбекистон та-рихи музейи, Халқлар дўстлиги са-ройи, Темурийлар тарихи давлат музейи, «Хотира» майдони, Имом Бу-хорий ёдгорлик мажмуаси, Олий Мажлис, Ўзбек миллий драма театри, Ўзбекистон консерваторияси биноларининг турли техника, усуллар билан ишланган Нақшлар ҳисобига куркам қилингани қад. анъаналарнинг тикланганлиги, янги мазмун билан бойиб бо-раётганлигига ёрқин далилдир. Халқ усталари Уста Ширин, Ю. Мусаев, Т. Арслонкулов, Қ. Жалилов, Ш. Ғафуров, С. Хўжаев, Н. Иброҳимов, М. Қосимов, У. Зуфаров, Қ. Ҳайдаров, У. Аҳмедов, О. Полвонов, Т. Тўхтахўжаев, О. Қосимжонов, Ж. Ҳакимов, Ё. РаНақш билан безатилган қутича (20-а. ўрталари, Тошкент). уфов, А. Болтаев, ака-ука Ж. ва Б. Жалиловлар, С. Худойберганов, Ҳ. Раҳимов ва б. яратган асарлар 20-а. ўзбек миллий наққошлигининг ёрқин намуналарига айланди.
Кулоллик, зардўзлик, каштадўзлик, гиламчилик, заргарлик, кандакорлик ва б. соҳаларда Нақш билан безатилган бадиий буюмлар турмушга файз киритади. Усталар янги усулларни қўллаб, янги мазмун б-н бойитилаётган Нақшлар яратмоқда. Бу жараёнда наққошлардан М. Тўраев, А. Илҳомов, С Маҳмудов, Қ. Шоисломов, Ҳ. Нуралиев, А. Асқаров, О. Файзуллаев, С. Шукуров ва б. йирик усталар шогирдлари билан қатнашдилар. Улар яратган безакларда «кундал», «меҳроби», «бодом», «бута», «чоргул», «шобарг», «ойгул», «занжи-ра» Н. турлари кўп учрайди. Ушбулардан кўринадики, Ўзбекистон муста-қиллигидан кейин барча санъатлар қаторида амалий санъат турлари, шулардан Нақш, наққошлик, ёғоч ва ганч ўймакорлиги ҳам жадал ривожланмоқда, уларда қад. унутилаётган анъаналар қайта тикланаётгани, Нақш турлари кенгаётгани ва ислимий Нақшнинг бир неча турлари уйғунлашаётгани кузатилади. Наққошлар ҳам 1995 й. дан Тошкент ш. да ЮНЕСКО ташкил этган халқ ҳунармандлиги ярмаркаси, Париж ш. да ўтказилган Амир Темурнинг 660 йиллиги тантаналари кўргаз-маси ва б. да қатнашиб касбий махр-ратларини намойиш этдилар.
Ад.: Народное декоративное искусство Узбекистана, Альбом, М., 1955; Ремпель Л. И., Архитектурный орнамент Узбекистана, Т., 1967; Рауфов Ё. Наққошлик, Т., 1973; Зоҳидов П., Меъмор олами, Т., 1996; Ўзбекистон санъати, Т., 2001.
Пўлат Зоҳидов.