ЁҒОЧ ҚУРИЛМАЛАР

ЁҒОЧ ҚУРИЛМАЛАР — ёғочдан ишланган қурилиш қисмлари. Баъзиларига металл қўшиб тайёрланади. Вазифасига кўра, юк кўтарувчи девор ва юк тушмайдиган пардевор (1расм); турига қараб, тўсин, ферма, равоқ, ром, қубба, қобиқ кўринишидаги қисмлар; ўзаро бириктирилишига кўра, мих, михчўп ва болтлар билан ҳамда елимлаб бириктириладиган хилларга бўлинади. Ёғоч қурилмалар қурилиш қисмларининг қадимги турларидан бири. Қадимда ёғоч мих ишлатилган ёки ҳеч қандай мих ишлатмасдан қилинган. Мас, синч деворларга, равокларга мих ишлатилмаган. Ёғоч қурилмалар арка ва тўсин шаклида яхлит қилиб ёки ғўла, тахта, фанердан ферма шаклида қурилади (2расм). Ҳоз. замон қурилишларида бирбирига михлар ёрдамида маҳкамланадиган ва елимлаб ёпиштириладиган Ёғоч қурилмалар кўп қўлланилади. Айниқса бирбирига елимлаб ёпиштириладиган Ёғоч қурилмалардан турли шакл ва 1 расм. Ёғоч пардеворларнинг вертикал кесимлари: А — бир қаватли тахта пардевор кееими; Б — икки қаватли тахта пардевор кесими; I — брусрейка; 2 — ёпма тўсини ёки пол тўсини; 3 — товуш изоляцияси қатлами. А 2Б ‘б 2расм. Бир ва икки нишабли томларнинг стеропилларини ўрнатиш: А — бир нишабли том стеропиллари; Б — икки нишабли том стеропиллари; 1 — оралиқ тиргаксиз; 2 — бир тиргакли; 3 — марказий устунларга эга; 4~ ассимметрик бир қатор устунларга эга; 5 — тиргак ва тўсинларга эга; 6 — икки қатор устунларга эга. ўлчамдаги иморатлар ҳамда иншоотлар қуриш қўл келади. Ёғоч қурилмалардан қ. х., саноат, жамоат биноларида, спорт ва кўргазма залларида ҳамда кўприклар қуришда фойдаланилади. Ёғоч қурилмаларни чиришдан сақлаш учун уларга антисептик моддалар, ёнгиндан сақлаш учун эса махсус суюкликлар шимдирилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁҒОЧ ҚУРИЛМАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ХАЛҚ ИЖОДИ
ЯD – Ром Бакарди


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты