ЁҒОЧОЁҚ

ЁҒОЧОЁҚ — ўзбек халқ цирк санъати жанрларидан. Ижрочи оёкларига 3 — 3,5 м узунликдаги ёғочларни боғлаб устидан узун шим кийиб олади ва қайроқ б-н рақс («Жонон», «Андижон полкаси», «Норимнорим», «Лазги»)га тушади. Унга сурнай, ноғора, дойра жўр бўлади. Ёғочоёқ ўйинлари халқ сайилларида айниқса, дорбоз труппаларида кенг кўрсатилади. Мас, Андижондаги Кимсан Назаралиев, Тошкентдаги Тўлқин Болтаев, Бухородан Раббим Соҳибов, Шаҳрисабздан Саъдулла Мамадалиев, Самарқанддан Бозорбой Қурбоновларнинг шогирдлари ва б. бор. Ё. чилар ўйин пайтида қўлида пичоклар, булавалар, коптокчалар ва айниқса гардишга 12 та чойнак билан пиёлани устмауст қўйиб пирамида қилиб айлантириб ўйнашади. Шоҳимардонлик Аҳаджон Набиев дорбозлари Ёғочоёқда дор устида юриб томоша кўрсатади. Ёғочоёқ ўйинлари байрам ва сайилларда ҳозир ҳам кўрсатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁҒОЧОЁҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКАНБОЕВЛАР
ХАЛҚ ИЖОДИ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ДОРБОЗЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты