ТОШКАНБОЕВЛАР

ТОШКАНБОЕВЛАР — ўзбек дорбозлари сулоласи. Ўзбек циркининг шаклланиши ва миллий дорбозлик санъатининг ривожига катта ҳисса қўшган цирк санъаткорлари. Тошканбой Эгамбердиев (1866.3.3 — Асака — 1963.9.2) — сулола асосчиси. Ўзбекистон ва Россия (1939) халқ артисти, Меҳнат Қаҳрамони (1937). Фаолиятини 7 ёшидан бошлаб, отаси Эгамберди ҳожи билан халқ байрам ва сайилларида, шаҳар майдонларида дорбозлик ўйинларини намойиш этишган. 19-а. нинг 80-й. ларидан бошлаб мустақил ишлаган, дорбозлик ва симбозлик санъатини мукаммал эгаллаган. 5—6 м баландликдаги симдор устида 20 дан ортиқ машқлар ижро этган, жумладан, баландга ёки узунасига сакраш, оёғига пичоқ, лаган, мис қозон, ёғочоёқ боғлаб ёки баланд пошнали пойабзал кийиб сим устида юриш, бошда қайнаётган самовар олиб ўтиш ва б. Шунингдек, 25—30 м баландликда тортилган қия дор устида мураккаб машқдарни ижро этган, чиғириқца гимнастика унсурларини бажарган. 1908 й. Тошкентда бўлиб ўтган Туркистон саноат ва ҳунармандчилик кўргазмасида қатнашиб, «энг яхши дорбоз ва симбоз» деб топилган, олтин медаль ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланган. 1920—30-й. лар Ўрта Осиё давлат ва хусусий циркларда ишлаган. 1935 й. да СанктПетербург циркида унинг раҳбарлиги ва иштирокида «Дорбозлар» миллий дастури яратилиб, дор ўйинлари илк бор очиқ майдондан цирк гумбази остига кўчирилади. 1942 й. ўзбек цирки жамоасини ташкил этди ва унга раҳбарлик қидди. 1947 й. 81 ёшида сўнгги марта дорга чиқди. 1950—56 й. ларда Тошкент циркининг бадиий раҳбари.

Эгамбердиевнинг фарзандлари: Тошканбоев Қодиржон (1889. 15.4 Асака 1972.15.8) дорбоз. Ёшлигидан миллий цирк санъатининг турли жанрларини — бесуяк, муаллақчилик, чиғириқ ўйини, дорбозлик, симбозлик, масхарабозлик, ёғочоёқ ва б. ни эгаллаб, 1920—30 й. ларда отаси билан биргаликда давлат ва хусусий циркларда ишлаган. 1935 й. дан эса «Дорбозлар» дастурида қатнашган. Тошканбоев Шокиржон (1906.1.5, Асака 1965.13.4, Тошкент) — дорбоз. 1950 й. унинг раҳбарлигида Тошкентдаги «Сахнадаги цирк» бирлашмаси қошида «Ўзбек дорбозлари» гуруҳи ташкил этилди ва бу гуруҳ қад. дорбозлик санъатини янги поғонага кўтарди. Илк бор дорда муҳофаза воситаси — «лонжа»ни ишлата бошлади ва натижада анъанавий репертуар бир қатор янги мураккаб машклар билан бойиди. Хусусан, очиқ ҳаводаги дор устида «кўприкча» шаклида туриш, елка билан дорга тиралиб, оёкларни тепага чўзиш каби трюкларни биринчи маротаба Шокиржон ижро этди. Рафиқаси Фахриддинова Марьям (1910—Тошкент — 1963.9.11) — Ўзбекистондаги биринчи дорбоз аёл, раққоса. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1939). 1935—50 й. лар «Дорбозлар» дастурида қатнашган. Тошканбоев Обиджон (1915. 1.1, Асака — 2004.31.3, Тошкент) — дорбоз. Ўзбекистон хал қ артисти (1961). 1949 й. дан «Дорбозлар» дастурининг раҳбари. 1960—69 й. лар ўзбек цирки жамоасининг бадиий раҳбари. 1962 й. дан Акром Юсупов билан бирга қизиқчидорбоз сифатида фаолият кўрсатган. 3—7 киши томонидан ижро этиладиган бир қатор мураккаб дор ўйинларининг муаллифи ва иштирокчиси (мас., «Иккиталик шпагат», «Учталик шпагат», «Обкаш», «Уч поғонали пирамида», «Тўрт кишилик устун» ва б.). Анъанавий дор ва симдорда сальтоморталенинг биринчи ижрочиси.

Тошканбоев Шокиржоннинг фарзандлари: Тошканбоев Эркин (1929.18.7, Тошкент) — дорбоз, акробат, реж. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1966). Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1974). 1935 й. дан «Дорбозлар» дастурида хизмат қилган. 1969 й. дан «Саҳнадаги цирк» бирлашмасида аввал артист, сўнг бош реж. (1974), директор (1975—2002). 1991—2000 й. лар «Ўзбекдавлатцирк» Республика бирлашмасининг бош директор ўринбосари. 30 дан ортиқ цирк спектаклларини сахналаштирган: «Яхши одам ва баджаҳл хон ҳақида эртак», «Сеҳрли кўл», «Олимп камалаги», «2000 йиллик Тошкент — 1500 йиллик Киевга», «Қизил лола», «Гулла, яшна жонажон Узбекистан», «Дўстлар учрашуви» ва б. Анъанавий ва замонавий ўзбек цирки акс эттирилган бу спектакллар хорижий мамлакатларнинг саҳналарида — маданият саройларида, стадионлар, циркларда намойиш этилди. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2004). Тошканбоев Эркиннинг фарзандлари: Тошканбоев Пўлат (1960.3.1, Тошкент) — циркшунос, реж. Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1982). Санъатшунослик фанлари номзоди (1993). 1982 й. дан «Сахнадаги цирк» бирлашмаси реж. и, 2002 й. дан директори. Тошканбоев Мурод (1964.16.6, Тошкент) — дорбоз, симбоз, акробат. Акробатика бўйича спорт устаси (1981). Тошкент жисмоний тарбия интини тугатган (1985). 1987 й. дан «Сахнадаги цирк» бирлашмасидаги «Ўзбекистон дорбозлари» гуруҳининг раҳбари ва иштирокчиси.

Тошканбоева Анорхон (1935.9.1, Тошкент) — дорбоз, рак,крса, журналист. Ўрта Осиё унтини тугатган (1958). 1943—50 й. ларда «Дорбозлар» дастурида иштирок этган. «Дорбозлар» бадиий фильми сценарийсининг ҳаммуаллифи (Я. Илёсов билан). Ўғли Юсупов Жалол (1969.19.8, Тошкент) — дорбоз, акробат, театр ва кино актёри. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (2002). Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1990). Акробатика бўйича спорт устаси (1981). 1990 й. дан Ёшлар театри актёри. Театрда Труфальдино («Маликаи Турандот»), Жеронд («Зўраки табиб»), Тевье сутчи («Томдаги камончи»), Насриддин афанди («Ўйинчи киз Шарора»); кинода Зокир («Чинор остидаги дуэль»), Турсунбой («Суюнчи»), Акмал («Ҳаво пиёдалари»), Руфат Қудратов («Рингга чақирилади») ва б. ролларни ижро этган. Тошканбоев Зокиржон (1946.7.9, Тошкент 2002.14.5) дорбоз, акробат, мусиқачи. Тошкент маданият интини тугатган (1985). 1963 й. дан «Ўзбек дорбозлари» гурухи қатнашчиси. Ўғли Тошканбоев Шокиржон (1975.24.1, Тошкент) — дорбоз, акробат. Республика эстрадацирк санъати студиясини тугатган (1991). 1991 й. дан «Ўзбекистон дорбозлари» гуруҳининг қатнашчиси.

Тошканбоев Обиджоннинг фарзандлари: Тошканбоева Донохон (1938.10.11. Тошкент) — дорбоз, акробат. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1964). 1947 й. дан «Дорбозлар» дастурида катнашади. 1959—75 й. ларда «Вольтижёракробатлари», «Ҳаво гимнастлари» дастурларида иштирок этган. 1985 й. дан Республика эстрадацирк санъати студияси педагоги. Қизи Тошканбоева Малика (1961.31.1, Тошкент) — акробат. Москва эстрадацирк билим юртини тугатган (1979). 1979 й. дан «Акробатика этюди» ижрочиси; угли Тошканбоев Махсум (1974.9.1, Тошкент) — дорбоз, акробат. Республика эстрадацирк санъати студиясини тугатган (1991). 1991 й. дан «Ўзбекистон дорбозлари» гуруҳининг қатнашчиси.

Тошканбоева Мамлакат (1940.18.11, Тошкент) — дорбоз, акробат. Ўзбекистон халқ артисти (1987). 1954 й. дан «Дорбозлар» дастурида, «Ҳаво гимнастлари», «Партердаги учиш» томошасининг иштирокчиси. 1959 й. дан турмуш ўртоғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Роман Блей билан «Акробатика этюди»ни ижро этган. 1973 — 95 й. ларда «Шарқ жилолари» туя устида акробатлар аттракциони раҳбари ва иштирокчиси. Аттракцион шарқона усулда безатилган бўлиб, унда чопаётган туялар устида бир қатор мураккаб акробатик машклар ва пирамидалар ижро этилган. Дастурда қизи Тошканбоева Жамила (1963.6.3, Тошкент) иштирок этади.

Тошканбоев Олимжон (1945.17.1, Тошкент) — дорбоз, акробат. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1980). Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1989). «Партердаги учиш» номерининг раҳбари ва иштирокчиси (1964). 1975 й. дан «Узбекдавлатцирк» Республика бирлашмаси қошидаги «Ўзбекистон дорбозлари» гуруҳининг раҳбари ва иштирокчиси. Дастурда қизи Жарита (1967.3.8, Тошкент) ва угли Рустам (1975. 27.4, Тошкент) иштирок этишади. Гуруҳ Халқаро цирк санъати фестивалларида иштирок этиб, «Маҳорат ва жасорат» кубоги (Бельгия, 2001) ва махсус соврин (Голландия, 2002) билан мукофотланган.

Тошканбоев Жумабой (1949.25.2, Тошкент) — дорбоз, акробат, масхарабоз, ҳаво гимнасти. 1963 й. дан «Дорбозлар» дастурининг, 1973 й. дан «Ҳаво гимнастлари» томошасининг иштирокчиси. Дастурда қизи Лола (1973.3.12, Тошкент) қатнашади.

Тошканбоев Алишер (1954.18.4, Тошкент) — дорбоз, акробат. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1987). 1965 й. дан «Дорбозлар» дастурининг иштирокчиси. 1975 й. дан Тошканбоева Мамлакат раҳбарлигидаги «Шарқ жилолалари» туя устида акробатлар аттракционининг қатнашчиси. 2000 й. да СанктПетербург цирки қошида «Шарк жилолари» аттракционини қайта тиклаб, туялар устида ижро этиладиган мураккаб акробатика машқлари билан бойитди. Дастурда ўғли Синдбад (1980.11.3, Тошкент) катнашади.

Тошканбой Эгамбердиевнинг набираси (Барнохон Тошканбоеванинг ўғли) Тошканбоев Камолиддин (1927.28.10 — Асака — 1991.13.10) — дорбоз, симбоз, акробат. Ўзбекистон халқ артисти (1980). Дорбозлик ва симбозлик санъатини бувасидан урганган. 1935 й. дан «Дорбозлар» дастурининг қатнашчиси. 1965—1991 й. ларда «Саҳнадаги цирк» бирлашмаси қошидаги «Ўзбек дорбозлари» гуруҳининг раҳбари ва қатнашчиси. Анъанавий дорбозлик репертуарига бирмунча ўзгаришлар киритди. Қия тортиладиган дор ўрнига горизонтал дор ишлатилганлиги натижасида якка машклар билан бир қаторда, 2—4 киши ижро этадиган мураккаб ўйинлар ҳам киритилган. Хусусан, «Обкаш», «Уч кишилик устун», «Бош устида шпагат», дорда ўмбалоқ ошиш, дорда утирган дорбоз устидан сакраб утиш каби машклар очиқ ҳавода илк бор намойиш этилди. 2 ва 3 поғонали дор устида турли машқлар узлаштиридди. Симбозлик санъатининг ривожланишига ҳам катта ҳисса қўшган ва симдор ўйинларини ижро этган. Ўғли Тоҳир (1961.9.2, Тошкент) — дорбоз, симбоз, акробат, 1991 й. дан «Ўзбек дорбозлари» гуруҳининг раҳбари ва иштирокчиси. 1995 й. да Тошкентда 1Марказий Осиё ўйинларини тантанали очилиш маросимида қатнашиб, спорт тарихида биринчи марта олимпия машъалини дор устидан олиб ўтди.

Тошканбоевлар сулоласи вакиллари ўз санъатларини Европа, Осиё, Америка ва Африканинг 30 дан ортиқ мамлакатларида намойиш этишди. Тошкент давлат цирки ва Асака маданият ва истироҳат боғига Тошканбой Эгамбердиев номи берилди. Миллий цирк санъатини ривожлантириш ва уни жаҳон майдонига олиб чиқиш мақсадида 1995 й. Тошканбой Эгамбердиев номидаги Халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилди. Тошканбоевлар «Иккинчи хотин» (1927), «Мардлар майдони» (1953), «Дорбозлар» (1965), «Икки дил достони» (1966), «Ҳаво пиёдалари» (1980), «Тўйлар муборак» (1982) фильмларида қатнашган. Тошканбоевлар ҳақида «Саҳнада — ўзбек цирки» (Германия), «Майдонда — миллий цирк» (Россия), «Дорбоз Тошканбоевлар», «Ўзбек цирки», «Томоша давом этади» ҳужжатли фильмлари ишланган. Ҳоз. кунда Тошканбоевлар сулоласининг бешинчи ва олтинчи авлоди фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ад.: Обидов Т., Дорбозлар қиссаси, Тошканбоевлар, 1966.

Пўлат Тошканбоев.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКАНБОЕВЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ДОРБОЗЛИК
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты