ЗАМБУРУҒЛИ КАСАЛЛИКЛАР

ЗАМБУРУҒЛИ КАСАЛЛИКЛАР, микофтозлар (ўсимликларда) — паразит ва ярим паразит замбуруғлар қўзғатадиган инфекцион касалликлар. Замбуруғлар таъсирида ўсимликларда бутун организм ёки унинг маълум кисми тузилиши ва физиологик функциясининг бузилишига сабаб бўлувчи касаллик (патология) жараёни вужудга келади. Бошқа ўсимлик касалликларига нисбатан кўп тарқалган ва зарарли; улар ўсимлик ҳосилини ва маҳсулот сифатини пасайтиради, мевали ва резавор ўсимликларнинг ҳосил бериш муддатини қисқартиради. Энг кўп тарқалган Замбуруғли касалликлар: сўлиш, чириш (илдиз, тўпгул, мева, илдизмевалар, туганаклар ва б. да), бўртма, ўсимта, шиш, яра, баргда доғлар пайдо бўлиши билан кечадиган касалликлар, ўсимликнинг паканалиги, мажрухлиги ва б. Бир турдаги ўсимлик бир неча ўнлаб хил Замбуруғли касалликлар билан зарарланиши мумкин. Замбуруғли касалликлар энг куп зарар келтирадиган ва кўп тарқалган касалликлардан ҳисобланади. Mac, ғўзанинг вилт касаллиги, буғдойнинг қоракуя ва занг, илдиз чириши касалликлари, картошканинг фитофтороз касаллиги ва б. ларда ҳосил жуда камайиб кетади. Замбуруғли касалликлар билан зарарланган ўсимликнинг уруғи, туганаги, пиёзлари, қаламчалари, кўчатлари ва инфекция манбаи булиши мумкин. Инфекция ҳосил йиғимидан кейин тупроқда қолган ўсимлик қолдикларида сақланиши ва ўсимлик илдизи, илдиз бўғизи ва б. тупроқ ости органларига тушиб касаллик қузғаши мумкин. Баъзи патоген замбуруғ споралари шамол, ёмғир, ҳашаротлар, сут эмизувчилар, шунингдек, ифлосланган идишлар, қ. х. машиналари ва асбоблари орқали ҳам ўтади. Ўсимлик тўқималарига патоген замбуруғлар оғзича, ясмиқчалар, ҳужайра эпидермиси ва кутикуласи (картошка раки), дўлдан ҳосил бўлган яралар (маккажўхорининг қоракуя касаллиги), офтоб урган, ёрилган жой орқали кириши мумкин. Касаллик ривожланиши ташқи шароитга ҳам боғлиқ. Мае, тупрокда фосфор ва калий етишмаслигидан донли экинларнинг занг касаллиги, картошканинг фитофтороз билан зарарланиши ортади. Зарарланиш характерига қараб маҳаллий ва умумий таъсирли бўлади. Маҳаллий зарарланишга доғлар, замбуруғ ғуборлари, яралар, шишлар пайдо бўлиши мисол бўлади. Доғлар баргнинг алоҳида қисм (тўқима)ларини некрозга олиб келади, кучли ривожланганда барглар тўкилиши мумкин (қ. Макроспориозлар). Замбуруғ ғуборларини ўсимликлар уншудринг (кул) ва сохта уншудринг (раға) билан касалланганида кузатиш мумкин. Ўсимликнинг маҳаллий зарарланиши, кўпинча, турли органларда четлари рангли ҳошия билан ўралган яра куринишида бўлади (мас, ғуза гоммозининг поя формасида). Занг замбуруғи б-н зарарланган ғалладошлар, дондуккаклилар ва б. экинлар барг ҳамда б. органларида замбуруғ споралари тупланган ёстиқча кўринишидаги занг тусли шишлар (мас, жавдарнинг қунғир занг касалида) пайдо бўлади. Кузга бориб шишлар қораяди. Ўсимликнинг сув ва озиқ моддаларга бой органлари, купинча чириш б-н касалланади (мас, ғўза чанокларидаги пуштиранг чириш, кулранг чириш). Ўсимликнинг замбуруғ билан умумий касалланганлиги белгиси — сўлишдир. Бу турли органлардаги таранглик (тургор) нинг йўқолиши билан характерланади. Ғўза, зиғир, картошка ва б. ўсимликлар сулиши кўп Замбуруғли касалликлар: 1—буғдой қатгиқ қрракуяси; 2—буғдой чанг қоракуяси; 3—маккажўхори пуфаксимон қоракуяси; 4—картошка фитофторози; 5—олма калмарази; 6—қулупнай кулранг чириши. Касалликнинг ривожланиш тезлигини экологик омиллар белгилайди: маълум шароитлар замбуруғнинг спора ҳосил қилишига салбий таъсир кўрсатади, спораларнинг ўсиши ва ўсимликнинг касалланишига тўсқинлик қилади. Замбуруғли касалликларга қарши агротехник, кимёвий ва физикмеханик чоратадбирлар мажмуи қўлланилади. Касалликка чидамли навлар экилади, микробиопрепаратлардан фойдаланилади, экинлар уруғлиги кимёвий препарат (дори)лар б-н дориланади, ўсимликларга пестицидлар, фунгицидлар пуркалади ёки чангитилади. Замбуруғли касалликларга қарши курашда чидамли навларни яратиб, уларни и. ч. га жорий қилиш катта аҳамиятга эга (яна қ. Усимликларни ҳимоя қилиш). Ад.: Серб и нов В. И. Қишлоқхўжалик экинларининг касалликлари, Т., 1964; Каримов М. А., Ғўза касалликлари, Т., 1979. Султан Алимуҳамедов.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАМБУРУҒЛИ КАСАЛЛИКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ВИЛТ
ОКЕАН
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты