ЗАНГИОТА МАЖМУАСИ

ЗАНГИОТА МАЖМУАСИ — Тошкент вилояти Зангиота қишлоғидаги меъморий ёдгорлик (15—20а. лар). 3. м. Зангиота, Анбар биби мақбараси, дарвозахона, Мадраса, масжид, хонақоҳшийпон, минора ва ҳовуздан иборат. Анбар биби мақбараси, ҳовуз, шийпон ва дарвозахона алоҳидаалоҳида қилиб қурилган. Зангиота мақбараси эса мадраса ва масжид б-н ёнмаён тушган бўлиб, ҳовлига шим.

шарқ ва шим,ғарбдаги дарвозалар орқали ўтилади. Минора ҳам шу ҳовлининг ўртароғи Зангиота мақбарасига, масжид ва мақбарага яқинроқ қилиб қурилган. 3. м. га икки томони теракзорли хиёбон орқали борилади. Мажмуага жан. дан қад. қабристон туташган, унинг атрофи девор б-н ўралган. Зангиота мақбараси пештоқи ҳовлига қараган, қолган уч томони эса қабристонга ёндош қилиб қурилган.

Зангиота мақбараси дастлаб 4 хонали (зиёратхона, гўрхона ва унинг икки ёнида кичик хона қодиқлари сакланган), безаксиз бўлган. Ички хона деворлари равокли чорси асосдан, бурчакларидаги бағал саккиз қиррали, гумбазлари ҳар хил. Дарча ва тобадонлар ишланган. Гўрхонадаги оқ мармар қабртошига нафис ўйма нақш ва арабий хатлар битилган. Кейинчалик мақбара олдига пештоқ қурилиб кошинкори безак берилган. Пештоқ ва хоналар ташқи девори, зиёратхона ва гўрхона пойгумбази сайқалланган Зангиота мажмуасидаги минора ғиштчалар, ўймакор рангбаранг кошинлар билан безатилган. Ички хона изораси парчинли, меҳробига «П» шаклида кошин ва арабий ёзув битилган. Гумбаз ости безаклари устига зарҳал берилган. Пештоғидаги намоён ҳошиялари сопол, сиркор ғишт ва йиғма кошин терилиб, унга саккиз бурчакли турунжлар ишланган. Мақбара Амир Темур томонидан қурилганлиги (14а. 80й.

лари) ва Улуғбек даврида (15а. нинг 20й. лари) безак ишлари бажарилганлиги аникланган. 16—17а. ларда пештоқ ва гумбазлари таъмирланган. Мақбара ёнига бир қаватли Мадраса ва намозгоҳ масжиди қурилган (1832). Мадраса бир қаватли қатор ҳужра, 2 дарвозахона ва 3 йирикроқ хона (дарсхона)дан иборат. 1870 й. да 3. м. таъмирланиб, намозгоҳ масжидининг пешайвони қурилган. Қўқонлик уста ҳожи Муҳаммад безаган. Мажмуа атрофи ободонлаштирилиб, тарихий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАНГИОТА МАЖМУАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ХИТОЙ
ХАЛҚ ИЖОДИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты