ЗАРБИЙ ТЕЗЛАНИШ

ЗАРБИЙ ТЕЗЛАНИШ (космонавтикада) — космик парвозда космонавт катапульталанганда, авария ҳолатларида, кабина космонавт билан бирга элтувчи ракетадан ажралганда ва космик кема (КК) қурукдикка қўндирилганда вужудга келадиган тезланиш. Қисқа вақт (1 с чамаси) давом этади ва тез (бир неча д/с дан минг д/с гача) ўсиб боради. Одамнинг шикастланмай ерга тушишида 3. т. нинг таъсир йўналиши, тезлигининг ортиб бориши, ўриндиқнинг шакли, боғлаш системаси, гавда ҳолати, космонавт организмининг тайёргарлиги муҳим аҳамиятга эга. Агар 3. т. вектори умуртқа поғонаси йўналишига тўғри келса (ёки шу йўналишга яқинлашса), уни синдиришга интилади. Мас, катапультланиш вақтида (3. т. 200—500 д/с тезликдан ортганда ва 3. т. 0,1—0,2 с таъсир килганда) чидаш чегараси 20—22 д ни ташкил қилади. Кўндаланг йўналишдаги 3. т. учун бу чегара анча юқори бўлади. Aммо бунда паренхиматоз органлар, айниқса, ўпка жароҳатланиши мумкин. Авария юз берганда КК ни ерга қаттиқ қўндиришда 3. т. нинг ўсиб бориш тезлиги 2000—3000 д/с га етиши мумкин. Агар бунда 3. т. 25 — 30 д дан ортса, мия шикастланиши, ҳатто ўлим юз бериши мумкин. КК ни ерга қўндириш пайтида пайдо бўладиган зарбларни камайтириш максадида парашют системасидан ташқари махсус қўндириш қурилмаси ёки тормозловчи ракета қурилмалари қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАРБИЙ ТЕЗЛАНИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
Туш таъбири ўзбек тилида
ТОШКЕНТ
Туш таъбири нима дейилади


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты