ЗАРУРИЯТ ВА ТАСОДИФ

ЗАРУРИЯТ ВА ТАСОДИФ — борлиқдаги нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни ифодаловчи фалсафий тушунчалар. Зарурият — нарса ва ҳодисаларнинг табиатидан келиб чиқади, уларнинг ички қонуниятини ифода қилади. У муайян шароитда юз бериши муқаррар бўлган воқеа ёки ҳодисадир. Тасодиф — нарса ва ҳодисаларнинг ички табиати билан боглик бўлмаган, ташқи таъсир, юзаки ва иккинчи даражали, ўткинчи томонини ифода этади. У юз бериши ҳам, юз бермаслиги ҳам мумкин. 3. ва т. борлиқдаги ўзаро боғлиқ бўлган, бири иккинчисиз мавжуд бўлмайдиган нарса ва ҳодисаларнинг ўзгариш ва ривожланишига оид алоқадорликнинг икки томонидир. Улар ўзаро боғлиқ ва ўзига хос хусусиятлари билан бирбиридан тубдан фарқ қилади. Зарурият, биринчидан, ҳодисаларнинг олдинги тараққиёти орқали қонуний тайёрланган бўлади, иккинчидан, унинг сабаби ўзида бўлиб, у мазкур нарса ва ҳодисанинг ички табиатидан келиб чиқади; учинчидан у нарса ва ҳодисанинг муҳим, такрорланиб турадиган ички алоқадорликларидан келиб чиқади; тўртинчидан, зарурият юз бериши муқаррарлик хусусиятига эга бўлиб, албатта, юз беради; бешинчидан, у доим қонуният билан боғлиқ бўлиб, умумий типик характерга эга.

Тасодиф ҳам сабабсиз юз бермайди. Унинг сабаби, нарса ва ҳодисанинг ўзида эмас, балки ундан ташқарида бўлади. Тасодифнинг ўзига хос хусусиятлари куйидагилар: биринчидан, тасодиф нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши давомида эмас, балки турли ташки жараёнларнинг таъсирида содир бўлади; иккинчидан, борликдаги номуҳим боғланишлардан келиб чиқади; учинчидан, тасодиф нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш майлларини белгилаб бермайди, шунга кўра у муқаррар эмас, тўртинчидан, тасодиф умумий эмас, балки якка хусусиятга эга; бешинчидан, тасодиф крнуният билан боғлиқ эмас. Тасодифларни олдиндан айтиб бериш мумкин эмаслиги уни, гўёки, сабабият тамойилига зидга ўхшайдигандай қилиб қўяди. Аслида, тасодифий воқеалар, гарчи аниқ маълум бўлмаса ҳам, реал мавжуд бўлган муайян шартшароит ва сабаблар оқибатидир. Улар бетартиб равишда, ҳеч нарса йўқ жойдан пайдо бўлмайди, уларнинг келиб чиқиши имконияти, гарчи катъий равишда бўлмаса ҳам, ўзининг сабабий асосларига эга. Бу кўп миқдордаги бир хил тасодифий ҳодисаларни ўрганиш натижасида пайқаб олинади ва математик статистика аппарати ердамида ифодаланади. 3. ва т. ўзаро боғлиқдир, бунда тасодиф заруриятнинг ички тизимида яширинган бўлгани каби зарурият ҳам тасодифлар тизимида, уларнинг такрорланишида мавжуд бўлади, улар бирбирисиз, алоҳидаалоҳида мавжуд бўла олмайди. Ижтимоий муносабатларда зарурият билан тасодиф нисбатини тўғри англаш жамият ҳаётининг объектив тараққиёт қонунларини билиб олиш ва амалда қўллашнинг асосий шартидир. Чунки ижтимоий тараққиётнинг объектив йўналиши ўзининг муайян мақсад ва интилишларига эга бўлган алоҳида шахслар, ижтимоий гурухдар фаолиятида амалга ошади. 3. ва т. ни бирбиридан фарқ қилишда ҳар доим тайин шароитни ҳисобга олиш зарур. Борлиқдаги ҳамма нарса ва ҳодисалар ўзларининг ўзгариш ва ривожланиши жараёнида доим ҳам зарурий, ҳам тасодифий алоқадорликларни ўз ичига олади. Уларни ўрганиш ва билиб олишда бу алоқадорликларни ўзаро чалкаштириб юбормаслик лозим. Шунинг учун кишилар ўзларининг амалий ва илмий фаолиятларида 3. ва т. нинг объективлигини ва алоқадорлигини назарда тутиши гоят муҳимдир. Фаннинг вазифаси нарса ва ҳодисалар тизимида яшириниб ётган, инсонга номаълум бўлган ички зарурий алоқадорликларни ва бу тизимдаги ташки тасодифларни аниқлашдан иборат. Борликда қатъий зарурият доимо тасодифлар тизимида ҳукмронлик қилиб, тадқиқотчи ўз илмий фаолияти жараёнида тасодифий ҳодисалар тизимида мавжуд бўлган заруриятни кашф этишга интилади. Турли кўринишда мавжуд бўлган тасодифларни чуқур тадқиқ қилиш, уларнинг бирбирлари билан алоқадорликларини аниқлаш, улар тизимида мавжуд бўлган, лекин яшириниб ётган заруриятни очиш инсонларнинг ҳам назарий, ҳам амалий фаолияти учун катта аҳамиятга молик.

Абдулла Аюпов.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАРУРИЯТ ВА ТАСОДИФ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты