ЗАҚҚУМ, анчар (Antiaris) — тутдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Бир уйли дарахт ёки буталардан иборат. Гули майда, кўримсиз, чангчилари каллаксимон тўпгул, уруғчиси шохларда биттадан жойлашган. Осиё, Африка тропикларида ва Мадагаскар о. да 5—6 тури бор. Осиёнинг тропикларида ўсадиган A. toxicaria деган йирик дарахт Заққумнинг бир тури бўлиб, заҳарли сут шираси таркибида антиарин ва антиозидин гликозиди бор. Заққумнинг шираси заҳарли бўлганидан маҳаллий халқ камалак ўқларини заҳарлашда қадимдан фойдаланиб келади.