ЗАҲАРЛАР

ЗАҲАРЛАР — организмга таъсир этганда унинг ҳаёт фаолиятини бузиб, ҳаётни хавф остида қолдирадиган моддалар. Тирик организмга таъсир кўрсатадиган барча моддалар, жумладан дорилар ҳам юқори концентрация ва дозада маълум даражада уни заҳарлайди (қ. Заҳарланиш). З. нинг организмга таъсир этиш кучи уларнинг кимёвий тузилиши ва физиккимёвий хоссаларига боғлиқ бўлишидан ташқари, шу тирик организм тўқималари ва ҳужайраларининг хусусиятларига ҳам боглиқ. 3. организм ҳужайралари билан тўқималарининг таркибига кирган ва тўқималардаги алмашинувда қатнашадиган моддалар билан кимёвий реакцияга киришиб, таъсир этади. Ҳужайра протоплазмасининг оқсил структурасини емирадиган моддалар (мас, кучли кислота ва ишқорлар, юқори концентрацияли тузлар) ҳеч истисносиз барча тирик ҳужайраларни ҳароб қилади. Моддалар алмашинувини бир маромда таъминловчи фермент системаларни боғлайдиган ёки емирадиган 3. хавфлироқдир. 3. ўсимлик, ҳайвон, минерал ва кимёвий синтез маҳсулотларига бўлинади. Баъзан жониворлар (илонлар ва бўғимоёқлилар—ари, асалари, қорақурт, чаён ва ҳ. к.) З. нинг аксариси оқсил структуралидир. Ўсимлик Заҳарлар ига, асосан, алкалоидлар киради, улардан аконитин (парпи), мускарин (мухомор), никотин (тамаки барглари), анабазин (итсигек), атропин (белладонна), физостигмин (калабар дуккаги) кўпроқ заҳарли. Баъзи ўсимлик гликозидлари, айниқса юракка таъсир этадиган гликозидлар, мас, дигитоксин (дигиталис гликозиди), строфантин ва б. ҳам юқори концентрацияда заҳарлидир. Патоген микроорганизмлар чиқарадиган ва касалликка сабаб бўладиган токсинлар ҳам 3. ҳисобланади. 3. одам ва ҳайвон организмига турли йўллар б-н, асосан, ҳазм ва нафас аъзолари, қисман тери орқали киради. Турмушда заҳарланишга сабаб бўладиган Заҳарларнинг аксариси организмга овқат билан киради. Бундай Заҳарларга микробларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўладиган ботулотоксинколбаса заҳари (қ. Ботулизм), заҳарли замбуруғлар, заҳарли ўсимликлар (бангидевона, белладонна) мевалари ва тугунакларида учрайдиган моддалар киради, Заҳарли ўсимликлар гоҳо яйловдаги молларнинг заҳарланишига сабаб бўлади. Ёнилғи газларнинг чала ёниш жараёнида ҳосил бўладиган ис гази хавфли заҳарли газ ҳисобланади. Касбга алокадор 3., яъни саноатда ва қ. х. да ишлатиладиган зарарли кимёвий моддалар ҳам бор. Саноатдаги заҳарли моддаларга қўрғошин, симоб, мис, маргумуш бирикмалари, анилин, бензол, водород сульфид ва б. кўпгина учувчан органик моддалар; қ. х. да ишлатиладиган заҳарли моддаларга гербицидлар, дефолиантлар, пестицидлар ва б. киради. Организмнинг ҳаёт фаолиятида ишланиб чиқадиган, аммо касаллик натижасида организмдан чиқиб кетмайдиган моддалар (мас, уремияда азотли ташландилар) ҳам Заҳарлар дир. 3. организмдан буйраклар, ичак, ўпка орқали, баъзилари эса қисман тер, сут билан чиқиб кетади.

Азиза Эркахўжаева.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАҲАРЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
МИНЕРАЛ
ҲУЖАЙРА
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты