ЗАҲАРЛИ ЖОНИВОРЛАР

ЗАҲАРЛИ ЖОНИВОРЛАР — бошқа организмлар учун доимо ёки вақтинчалик заҳарли бўлган моддаларни ўз организмида сақловчи жониворлар. 5 мингга яқин тури маълум. 3. ж. дан илонлар, чаёнлар, ўргимчаклар, малҳамчи қўнғизлар ва б. яхши ўрганилган. Бир хил 3. ж. (илонлар, ўргимчаклар, чаёнлар)нинг заҳар ишлаб чиқарадиган махсус безлари бор; бошқаларида (қўнғизлар, қандалаларда) заҳарли модда у ёки бу хилдаги тўқималарда бўлади. Заҳар ҳимоя ёки бошқа ҳайвонларга ҳужум қилиш воситаси ҳисобланади. Бўшлиқичлилар (гидралар, актиниялар, медузалар)да заҳар безлари отувчи ҳужайралар, бўғимоёқлилар (арилар, чаёнлар)да наштар ёки ўргимчаклар, кўпоёқлиларда хелицералар, бошқаларда (чаёнбалиқлар, денгиз аждаҳочалари) сузгичлар ёки жабра қопқоқларидаги махсус ўсимталар билан боғланган. Айнан бир хилдаги заҳар ҳар хил ҳайвонларга турлича таъсир кўрсатади. Бир турнинг ўзида ҳам ҳар хил 3. ж. заҳари бир хилда таъсир этмайди. Mac, чўчқалар, шақилдоқ илон, типратиконлар, қора илон, чўл кемирувчилари чаёнлар заҳарига кам таъсирчан бўлади. Лайлак, қарға, бургут, мирзақуш каби қушлар заҳарли илонларни, товуқлар қорақуртни ейди. Заҳар узоқ вақт давомида озоздан киритилганида одам ва хайвонлар организми унга чидамли бўлиб қолади. Илонлар, арилар ва б. баъзи 3. ж. заҳаридан кам миқдорда даволаш мақсадида фойдаланилади.

Норқўзи Эргашев.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАҲАРЛИ ЖОНИВОРЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
Тушда қора илон курса нима
Тушда илон курса нимани англатди


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты