ЗАҲОНА — Кўҳитанг тизмасидаги довон, Сурхондарё вилоятининг жан,ғарбида, Шеробод тумани ҳудудида, Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон чегарасида жойлашган. Энг баланд жойи 3016 м. З. га май—ноябрь ойларида Кампиртепасой водийси бўйлаб ўтган сўқмоқ йўл орқали пиёда ёки отда бориш мумкин. Заҳонага борадиган сўқмоқ йўл атрофлари арчазор ўрмонлар билан қопланган. Қишда довон қалин қор билан қопланиб ётади.