ЗЕНИТ МАСОФАСИ — осмон ёрит қичи ёки ердаги буюмнинг зенитдан бурчак узунлиги; ёритқичнинг осмон гумбазидаги координаталаридан бири; ёритқич ва зенит орасидаги ей узунлигига тенг. h билан белгиланади. Осмон гумбазининг зенит, осмон ёритқичи ва надир орқали ўтадиган катта ярим доираси бўйича 0 дан 180° гача ҳисобланади. Баландлик h б-н z=90° — h нисбатда боғланган.