ЗИГМАШИНА, зикмашина (нем. Sieskenmaschine) — юпқа лист материалларда чуқурча ва чиқиқлар (зиглар), ариқчалар ҳосил қиладиган, шунингдек, уларни текислайдиган ва калибрлайдиган машина; дастаки ва механик хиллари бор. 3. да профилланган айланувчи иккита ролик мавжуд; роликлар орасида материал букилади.