ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ

ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ — очилган пахтани териш учун мўлжалланган қ. х. машиналари. Ишлаш усулига кўра, пневматик, механик, пневмо-механик ва электромеханик турларга бўлинади. Пневматик Пахта териш машиналарида пахта ҳаво оқими ёрдамида терилади. Улар вакуумли, эжектор-шлангли, сўрувчи ва ҳайдовчи-сўрувчи машиналарга бўлинади. Бу машиналарнинг иш органлари турли сопло (сўргич) ва учликлардан иборат бўлади. Механик Пахта териш машиналарида пахта механик қурилма ёрдамида терилади. Булар иш органларининг турига қараб, шпинделли, игналар ўрнатилган лентали (кардали), илмокли, дискли бўлади. Механик (асосан, шпинделли) Пахта териш машиналари ғўза тупларига терим жараёнида бутун ҳажм бўйлаб ёки тупларни шаклга келтириб ён томонларидан қисган ҳолда текис ишлов берувчи турларига ажралади. Амалда шпинделли Пахта териш машиналари кенг тарқалган. Улар горизонтал ва вертикал шпинделли хилларга бўлинади. Горизонтал ва вертикал шпинделли Пахта териш машиналарининг асосий қисми — пахта териш аппарати. У шпинделлар барабанлари, ажраткичлар, шпинделлар барабанларини айлантириш механизми, редукторлар, туп кўтаргичлар, кабул камераларидан иборат. Ҳозирги замон П. т. м. да терим аппаратлари дала рельефини такрорловчи мосламалар билан жиҳозланган. Горизонтал шпинделли Пахта териш машиналарида шпинделлар ғўза туплари орасига ён томондан горизонтал ҳолатда киради ва ўқи атрофида айланиб, очилган пахтани ўзига ўраб чиқади ҳамда барабан билан бирга айланиб, ажраткич томонга ҳаракат қилади. Дисксимон ботиққавариқ шаклли ажраткичлар айланма ҳара-кат қилиб, шпиндел юзасидан пахтани сидириб, қабул камерасида йўнал-тиради, у ердан эса йиғилган пахта эжексия (сўриш) ҳисобига ҳаво ёрдамида бункерга юборилади. Вертикал шпинделли Пахта териш машиналарида шпинделлар бара-банга ёки занжирга ўрнатилади. Ғўза туплари 2 барабан орасидан қисилиб ўтади. Барабандаги шпинделлар ўз ўқи атрофида ва барабан билан бирга айланиб, пахтани ўраб олади. Шпинделга ўралган пахтани ажратиб олиш ва уни кабул камерасига ташлаш вазифасини ажраткич ўтайди. Шпинделнинг тескарига айланиши ва қилли чўткалардан тузилган айланиб турувчи ажраткич билан тозаланиши натижасида ажраткичдан келган пахта кабул камерасига уза-тилади ва қабул камерасида йиғилади. У ердан вентилятор пахтани сўриб, бункерга узатади. Бункер пахтага тўлгач, механизатор уни трактор тир-камаларгатўкади. Пневмомеханик Пахта териш машиналарида пахта ҳаво ва механик мослама ёрдамида терилади. Электромеханик машиналарда пахта электр майдони ёрдамида терилади.

Пахта териш машиналари дастлаб 1850 й. АҚШ да яратилди. Ўзбекистонда биринчи пневматик Пахта териш машиналари 1929 й. ихтиро этилган. Лекин у амалда унча иш бермади. 1933 й. СТЗ тракторига ўрнатиладиган эжекторшлангли машина ихтиро қилинди. Бу машинада 15 та ҳаво сўрувчи шланг бўлиб, ҳар қайси шлангни бир теримчи ушлаб, очилган пахтани унга рўпара қиларди. Пахта ҳаво ёрдамида сўрилиб, махсус идишга тўпланарди. Унинг иш унумдорлиги жуда паст эди. Шунинг учун бу машина амалда қўлланмади. Ўша йили биринчи горизонтал шпинделли машина яратилди. У 2 барабанли (1 каторли), кертик шпинделли бўлиб, тракторга тиркаб ишлатилган. Унинг ҳам иш унумдорлиги паст бўлган. 1935 й. «Универсал-1» тракторига ўрнатиладиган 1 барабанли, горизонтал шпинделли машина яратилди. Бу машина пахтанинг 40% ини териб, 15% ини тўкар, иш унумдорлиги паст эди. 1936 й. 2 қаторли, горизонтал шпинделли машина ишлаб чикарилди. Унинг иш аппарати 4 та барабандан иборат бўлиб, ҳар бир ба-рабанга 352 та конус шпиндель ўрна-тилган; машина пахтани ғўза тупининг Тошкент қ. х. машинасозлиги з-дида 1937 й. биринчи пневматик машина ишлаб чиқарилган. Машинада бир неча сўриш туйнуклари бўлиб, пахтани ҳаво ёрдамида сўриб терарди. 1938 й. ихтирочи Л. М. Розенблюм вертикал шпинделли Пахта териш машиналари ихтиро этди. Унинг иш аппарати ўзиюрар шассига ўрнатилиб, ҳар бири 32 шпинделли иккита барабан ва тўртта чўткали ажраткичдан иборат эди. Машина пахтанинг 54— 65% ини териб, 8—15% ини тўкарди. Машина бирмунча такомиллаштирилгач, терилган пахта 80, 8%, тўкилгани 16,5% бўлди. Асосий нуқсони терилган пахтанинг шпин-делдан қийин ажралиши ҳамда чўткали барабанга ўралиб қолиши эди.

1941 й. да ХВШ-4Б маркали 4 барабанли Пахта териш машиналари яратилди. Машина бир юришда ҳар туп ғўзадаги пахтани 2 марта терарди; бунда терилган пахта 75%, тўкилгани 8% эди. 1945 й. да ХВШУ маркали ўзиюрар машина яратилди. Бу машина 2 барабанли аппарат ва ўзиюрар шассидан иборат бўлиб, унинг шпинделлари факат бир томонга айланарди. 1946 и. да диаметри 16 мм ли 42 шпинделли, Пахта териш машиналари хўжалик синовидан ўтказилди. 1947 й. конструктор М. Н. Марков бошчилигида СХМ-47 ва 1948 й. СХМ-48 русумли Пахта териш машиналари ишлаб чиқарилди. СХМ48 русумли Пахта териш машиналари, асосан, иш аппарати, рама, 2 вентилятор, ҳаракат узатиш механизми, аппаратни кўтариш-тушириш механизми, туп кўтаргич, обтекатель, бункер ва трактордан иборат эди. Машинанинг барча механизмлари тракторнинг қувват олиш валидан ҳаракатла-нарди. 1958—68 й. ларда 2 қаторли ХТ-1,2 русумли, 1966 й. дан 2 қаторли 17ХВ-1,8 русумли кенг (90 см) қаторли, 1968 й. дан Т-28Х-4 тракторига ўрнатиладиган 4 қаторли 14ХВ-2,4 А («Узбекистан») русумли ва 1972 й. дан МТЗ-50Х тракторига ўрнатиладиган 4 қаторли ХН-3,6 маркали, 1974 й. дан 6 қаторли ХВ-5,4 русумли Пахта териш машиналари ишлаб чиқарила бошлади.

Бу машиналар, асосан, териш аппа-рати, ҳаракат узатувчи редуктор, вентилятор, сув насоси, бункер, ҳаво трубалари, бошкариш тизими ва рамадан, териш аппарата эса рама, шпинделли ба-рабанлар, ажраткич барабанлар, шпинделларни айлантирувчи узатма, қабул камераси, иш тирқишини созловчи механизм, туп кўтаргич, редуктор, қўшувчи муфта, сакловчи мосламалардан иборат эди. 1976 й. дан бошлаб ишлаб чиқарилган барча турдаги Пахта териш машиналари иш унумдорлигини 18—20% га оширувчи, янги винтли гаркибий шпинделлар (квадрат кесимли мустаҳкам ўзакка бириктирилган винтли пружинасимон илаштарувчи элементдан тузилган) билан жиҳозлана бошлади. «Ўзбекистон» русумли 4 каторли машина Т-28Х-4 русумли тракторга урнатилган. Бу машинанинг 2 варианта: 12 шпинделли ва 15 шпинделли барабанлар урнатилган териш аппаратли хиллари ишлаб чикарилди. Машинада 4 та териш аппарата икки ён томонга 2 тадан ўрна-тилган. Уни 60 см ва 90 см кагор ораларида юришга ростлаш мумкин. Ҳар бир қаторнинг пахтаси икки қайта териларди. Машина, асосан, рама, териш аппаратлари, ҳаракатни тақсимлаш редуктори, бункер, вентиляторлар ва бошкариш ти-зимидан иборат эди. Шунингдек, шпинделларни ювиш ва бакка сув куйиш, машинани мойлаш тизими билан ускуналанган. Барча маркадаги Пахта териш машиналари бир-биридан териш аппаратлари ва барабанлари, асосан, айрим қисмларининг тузилиши, шпинделларининг сони билан фаркданади.

Пахта териш машиналари, асосан, АҚШ ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади. АҚШда горизонтал шпинделли, Ўзбекистонда вертикал шпинделли машиналар ишлаб чиқариларди. 20-а. 70—80-й. ларида ингич-ка толали, уруғлик пахталар учун ХВН, ХВА, ХВБ туркумдаги Пахта териш машиналари ҳамда 1977 й. дан эса пневмоподборшик ва тозалагич билан жиҳозланган МТЗ-80 трактори асосида ХНП-1,8 машиналари ишлаб чиқилди. 1992—94 й. эса ғўза тупига кўп марта ишлов берувчи янги турдаги терим аппаратлари билан жихрзланган ХС-25 русумли Пахта териш машиналари хўжаликларда ишлатила бошлади. 20-а. 90-й. лари ўрталаригача Ўзбекистонда, асосан, вертикал шпинделли машиналардан фойдаланилган. Кейинги йилларда Ўзбекистон пахта майдонларида Америкада ишлаб чиқарилган горизон-тал шпинделли Пахта териш машиналари ҳам пайдо бўлди. «Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг» компанияси (Тошкент) кршида 1997 й. дан бошлаб «ЎзКейсмаш» қўшма корхонаси ташкил этилиб, пахтакорларга «Case20022 Cotton Express» русумли 2 қаторли Пахта териш машиналарини етказиб бера бошлади. БМКБ — Агромаш ак-циядорлик жамияти билан биргаликда «Тошқишлоқмаш» акциядорлик жамияти ХМГ-04, ХМГ-12 русумли 2 қаторли, горизонтал шпинделли Пахта териш машиналарини ишлаб чикаради. Улар 90 ва 60 см ли пайкалларда пахтанинг ўртача ва ингичка толали навларини теришга мўлжалланган. «2022 Коттон Экспресс» русумли машина эса 2 каторли, горизонтал шпинделли, ўзиюрар машина бўлиб, 90 ва 100 см ли пайкалларда пахтанинг ўртача навларини теришга мўлжалланган.

Ўзбекистонда Пахта териш машиналарини яратиш ва уларни такомиллаштиришга дойр на-зарий ва амалий ишлар, асосан, Ўзбекистон ФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ин-тида олиб борилади. Пахта териш машиналари яратиш ва уларни такомиллаштириш ишлари Ўзбекистонда Ҳ. Ҳ. Усмонхўжаев, О. В. Лебедев, А. Д. Глушченко, М. В. Сабликов, Д. М. Шполянский , О. А. Каримов, А. С. Садриддинов, Р. Д. Матчонов, М. Т. Тошболтаев ва б. олимлар, Г. И. Волков, Л. М. Розенблюм, М. Н. Марков ва б. конструкторлар номлари билан боғлиқ.

Анвар Ризаев.


Кирилл алифбосида мақола: ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҒЎЗА
ОКЕАН
КИЙИМ
МАШИНАСОЗЛИК САНОАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты